Нарпайда кўчаларни таъмирлаш, эски электр симларини янгилаш масаласи кўтарилди

04.02.2021, 17:51

Нарпайда кўчаларни таъмирлаш, эски электр симларини янгилаш масаласи кўтарилди

O‘zLiDeP Самарқанд вилояти ҳамда Нарпай туман Кенгаши ходимлари томонидан туман "Зирабулоқ магистралл газ қувурлари" АЖ корхонасида мамлакатимиз Президентининг Мурожаатномаси ҳамда партиянинг тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда партиянинг вилоят, туман Кенгаши ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, бошланғич партия ташкилотлари раислари ҳамда корхонанинг ишчилари иштирок этишди.

O‘zLiDeP сайловолди дастури Ҳаракатлар стратегиясига ҳамоҳанг тарзда ишлаб чиқилган бўлиб, бешта йўналишни қамраб олган.

Бугунги тарғибот тадбирида ҳам корхона ходимларига партиянинг мақсад-вазифалари, Мурожаатноманинг мазмун-моҳияти ҳақида кенгроқ маълумотлар бердик, – дейди O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари И.Ботиров.

Учрашувлар давомида аҳоли томонидан маҳалладаги асосий қатнов йўли ҳисобланган кўчаларни таъмирлаш, эскирган электр энергияси симларини янгилаш борасида билдирилган мурожаатлар асосида тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови киритилиб, ижроси назоратга олинадиган бўлди.

Тарғибот тадбирида кўплаб ёшлар иштирок этди. Ёшларга сайлов қонунчилиги, партиянинг ғоя ва мақсадлари ҳақида кенг тушунча беришди. Партиянинг фаол аъзоларига эсдалик совғалари топширилди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    477
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+