Ёшларимизга тадбиркорликка бўлган иштиёқини уйғота олишимиз керак

05.02.2021, 17:42

Ёшларимизга тадбиркорликка бўлган иштиёқини  уйғота олишимиз керак

Президентимиз бу йилги Мурожаатномаларида ёшлар ўртасида бандликни таъминлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масаласи эътиборимиз марказида бўлади дея таъкидладилар. Чиндан ҳам сўнгги йилларда ёшлар масаласи малакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бирига айланди.

Куни-кеча Наманган вилоят телевидениясида “Замонамиз қаҳрамони” рукнида ташкил этилган ток-шоуда иштирок этган ёш тадбиркор, “Art Soft Holding” компанияси бошқаруви раиси, маҳаллий Кенгаш депутати Олимхон Бабахановнинг бизнеснинг сир-асрорлари, бу йўлдаги машаққатларни енгиб ўтиш ва муваффақиятга эришиш йўллари бўйича ўз тажрибасидан келиб чиқиб, берган маълумотлари, маслаҳатлари ва тавсиялари тадбиркорликни бошламоқчи бўлган ёшларни қўрқмай дадил қадам ташлаган ҳолда ўз бизнесини бошлашга ундади десак муболаға бўлмайди.

Бугунги учрашувда кўп йиллик бизнес тажрибасига эга, йирик компания раҳбари томонидан менга берилган ишонч, келажакда салоҳиятли тадбиркор бўлиб, халқимизни корига ярайдиган инсон бўлишимга ундади, – дейди ёш тадбиркор Муҳаммаджанов Сайёра. - Боиси, мен ҳозирги кунда ташкил этиб, тўлиқ фаолият кўрсата олмаётган аёллар гўзаллик салонини юритишимда тадбиркоримиз томонидан қўллаб-қувватланиб, яқиндан кўмак беришларини билдирдилар.

Айниқса, Олимхон Бабаханов бугун юртимизда тадбиркорларга яратиб берилган имкониятлардан унумли фойдаланиш, ёшларга тадбиркорликни ўргатиш, уларда бизнесга бўлган иштиёқни уйғотиш, мамлакатмизнинг янада ривожланишида муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади.

Шу билан бирга халқ вакили «Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор» тамойили асосида тадбиркорликка қизиққан ёшларни қўллаб-қувватлаб, уларни фаолиятини йўлга қўйишга ва ёшларни иш билан таъминлашга доимо кўмакчи бўлишини билдирди.

O'zLiDeP Наманган вилоят кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    551
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+