Халқ вакили 54-“Уч қаҳрамон” сайлов округида сайёр учрашув ўтказди

05.02.2021, 17:43

Халқ вакили 54-“Уч қаҳрамон” сайлов округида сайёр учрашув ўтказди

Шу кунларда халқ вакиллари ўз сайлов округларида бўлиб, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш ва тегишли мутасадди раҳбарлар орқали муаммога течим топишга ҳаракат қилишмоқда.

O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Равшан Фазилов Юнусобод туманидаги 54-Уч Қаҳрамон сайлов округига кирувчи “Боғишамол”, “Исломобод”,  “Йўлайриқ”, “Тикланиш”, “Хасанбой” МФЙ фуқаролари билан сайёр учрашувлар ўтказди.

Учрашувлар давомида ҳудуддаги ижтимоий аҳвол, “Темир дафтар” ва “Аёллар” дафтарига киритилганлар сони, ёшларни бандлиги, маҳаллалардаги мавжуд тадбиркорлар фаолияти ва бошқа масалалар ўрганилди. Жумладан, “Боғишамол” МФЙда ишсизлар сони 2 та, “Темир дафтар”га киритилган фуқаролар 140 та, шулардан бугунги кунга қадар 10 таси руйхатда турибди, “Аёллар дафтари”га киритилганлар 40 тани ташкил қилади.

Халқ вакили сайловчилар учрашувда мазкур дафтарга киритилган фуқарорларни босқичма-босқич чиқариб бориш, уларнинг турли касб-ҳунарларг ўқитиш, иш билан бандлигини таъминлаш ва бу ишларда барча мутасадди раҳбарлар, маҳалла раислари, туман кенгаш депутатлари масъулият билан ёндашиш кераклигини таъкидлади.

Учрашувда фуқаролардан кўплаб мурожаатлар билдирилди. Хусусан, “Йўлайриқ” МФЙ кўчаларини асфальт қилиш, маҳалла ҳудудида жойлашган мактабларга ўтиш йўлаклари ёғингарчилик мавсумида сув тўпланиб қолинишини олдини олиш,ишсиз ёшларни бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлар фаолияти билан боғлиқ қатор муаммолар билдирилди.

Депутат учрашувлар давомида аниқланган баъзи муаммоларни жойида ҳал этган бўлса, айрим муаммоларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ҳал этилиши бўйича тўлиқ назоратга олинди.

O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    568
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+