O`zLiDeP вакиллари иштихонлик тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганди

09.02.2021, 16:49

O`zLiDeP вакиллари иштихонлик тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганди

Юртдошларимизнинг муаммоларини тинглаш ва ижобий ечим топиш, бугунидан рози бўлиб эртанги кунга юксак ишонч билан қадам қўйишлари йўлида барча даражадаги раҳбарлар масъул эканлиги бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан қайта-қайта таъкидланмоқда.

Хусусан, жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш, мамлакатимизда олиб борилаётган туб ислоҳотлар моҳиятини аҳолига етказиш мақсадида O`zLiDeP Самарқанд вилоят ҳамда Иштихон туман Кенгаши ходимлари билан биргаликда туманнинг Шехларкент ҳамда Метан маҳаллаларида бўлиб тадбиркорлик билан иш бошламоқчи бўлган аҳоли вакиллари билан мулоқотда бўлишди.

Тадбиркорлик субъектлари етакчи кучлар, улар билан бандлик, иқтисодиёт барқарорлиги каби долзарб муаммоларга ечим топиш осон. Учрашувлар доирасида тумандаги бир қатор тадбиркорлар фаолияти билан ҳам яқиндан танишдик, ҳамда тадбиркорликни бошламоқчи бўлган Жамолиддин Алимовга ва «Метан азиз нонлари» МЧЖ раҳбари Нафиса Омоновага ҳуқуқий маслаҳатлар бердик, - дейди Кенгаш раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари И.Ботиров.

Учрашувлар давомида партиянинг мақсад ва вазифаларини тарғиб этиш, мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламига етказишга доир тарғибот тадбирларини доимий равишда ўтказиб боришга келишиб олинди.

Мулоқот жараёнида кўтарилган барча муаммолар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, ижросини таъминлаш назоратга олинадиган бўлди.

O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати.

 

  • Кўрилди
    512
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+