Партия ҳудудий Кенгашлари томонидан Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг 80 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида тадбирлар ташкил этилмоқда
27.01.2018, 17:34

O‘zLiDeP Марғилон шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш ва таваллудининг 80 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида “Мустақиллик меъмори” мавзусида ёшлар билан учрашув ташкил этди.
Тадбирда 2005 йилда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти томонидан “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланган Зубайда Аҳмедова сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳаёти ва фаолияти давомида суверен ва мустақил Ўзбекистонни барпо этиб, халқпарвар демократик ҳуқуқий давлат яратиб, ҳалқ тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлашга қўшган улкан ҳиссаси ҳамда мукофотни шаҳсан Биринчи Президентимизнинг қўлларидан олганликларини катта ҳаяжони билан сўзлаб берди.
Тадбир иштирокчилари томонидан, Биринчи Президентимиз Ислом Каримовни тарихий ўзгаришларнинг ташаббускори, Ўзбекистон мустақиллигининг асосчиси ва миллий тараққиёт йўлини белгилаб берган буюк давлат арбоби бўлганлиги, юртимизни собиқ мустабид тузуми қарамлигидан озод қилиб, уни мустақил давлат қилган, жаҳон миқёсида катта обрў-эътибор қозонган, буюк давлат ва сиёсат арбоби сифатида Ватанимиз тарихида ўчмас ва ёрқин из қолдиргани алоҳида таъкидлаб ўтилди.
А.Отабоев,
O‘zLiDeP Фарғона вилояти
Кенгаши Матбуот хизмати ходими
O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
O'zLiDeP ёшлар пресс-клубида кадрлар тайёрлаш тизимидаги ислоҳотлар муҳокама қилинди
16.04.2021, 15:47
-
Ёшлар бандлигини таъминлаш ва муносиб даромад олишига эришиш йўлида
16.04.2021, 15:41
-
Тошкент касб-ҳунарга ўқитиш маркази (KOICA)да ёшлар билан мулоқот ўтказилди
16.04.2021, 15:40
-
Янгибозорлик ёшларга чорвачилик сирлари ўргатилди
15.04.2021, 10:26
-
Шуртан газ-кимё мажмуасида ҳарбий қисм ёшлари билан учрашув ўтказилди
15.04.2021, 10:23
Фикрингизни қолдиринг