Наманган “IT SCHOOL”да ёшлар учрашуви ўтказилди

09.02.2021, 17:55

Наманган “IT SCHOOL”да ёшлар учрашуви ўтказилди

Ёшлар келажак меваси, ёшлар бунёдкорлик асосчиси, бугуннинг ёшлари эртанги тараққиёт пойдеворидир. Бугунги кунда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, келажакда комил инсон бўлиб етишишларида кўмак бериш масаласи долзарб бўлиб келмоқда.

Шу боис O'zLiDeP Наманган вилояти Кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан  Наманган “IT SCHOOL”да  ёшлар учрашуви ташкил этилди. “IT технологиялар ривожида О`zLiDePнинг ўрни” мавзусида ўтказилган учрашувда партиянинг мақсад ва вазифалари, сайлов ва сайловолди дастурлари ҳақида тушунчалар берилди.  

“Start Up” лойиҳаси менеджери Бобурмирзо Миржалолзода IT парклар соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва эришилаётган ютуқлар  бўйича аниқ маълумотларни келтириб ўтди. Ёшлар парламенти аъзоси Жахонгир Рашидов юртимизда ёшларга кенг йўл очиб берилаётганлиги, бундан эса ҳар бир ёш ўз вақтида фойдалана олиши лозимлигини таъкидлаб, изланишлари орқали эришган ютуқларидан мамнун эканлигини билдирди.

Тадбир иштирокчилари IT парк фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.  Тадбир якунида 25 нафар ёшлар партия аъзолари сафига қўшилиш истагини  билдирди. 

                                              O'zLiDeP Наманган вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    569
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+