Самарқанд шаҳри Навоийнинг ҳаёти ва ижодида муҳим аҳамият касб этади

09.02.2021, 17:57

Самарқанд шаҳри Навоийнинг ҳаёти ва ижодида муҳим аҳамият касб этади

Бугун Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номидаги марказий истироҳат боғи Буюк шоир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан маданий маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, профессор-ўқитувчилар, ёзувчилар, шоирлар, O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ходимлари, партия  “Ёшлар қаноти”, талаба ва ўқувчилар иштирок этди.

Вилоят мусиқали драма театри санъаткорлари томонидан Навоий ғаззалларидан намуналар акс эттирилган саҳна кўринишлари намойиш этилди.

 Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Самарқанд шаҳри Навоийнинг ҳаёти ва ижодида муҳим аҳамият касб этади. Алишер Навоий 1464 йилда Самарқандга келади ва бу ерда мадрасада таҳсил олиб, илм-фан, адабиёт ва санъат билан танишлиги ва Навоий туркий тилдаги илк “Хамса"ни 2 йил давомида ёзади. Дунёнинг 64 тилига таржима қилинган бу асар 51 минг мисрадан ортиқ.

Президентимиз томонидан 19 октябрь куни буюк шоир таваллудини кенг нишонлаш тўғрисида қарор имзоланди. Қарорда қайд этилишича хорижий давлатларда сақланаётган Алишер Навоий қаламига мансуб ва у яшаган даврга оид қўлёзмаларнинг факсимиле нусхалари мамлакатимизга олиб келиниши, 2020-2021 йиллар давомида Алишер Навоийнинг қўлёзмалари асосида шоир асарларининг мукаммал илмий нашри яратилиши ёш авлодларимиз учун муҳим манба бўлади, - дейди O`zLiDeP вилоят Кенгаши раиси Ш.Юлдашев.

Тадбир иштирокчилари Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйди.

              Н. Мўминова,

 O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    409
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+