O'zLiDeP фаоллари пойтахтдаги мактаб ўқитувчиларнинг 4 нафарига 2 млн. 500 минг сўмдан пул мукофоти топширди

10.02.2021, 16:15

O'zLiDeP фаоллари пойтахтдаги мактаб ўқитувчиларнинг 4 нафарига 2 млн. 500 минг сўмдан пул мукофоти топширди

Халқ депутатлари Чилонзор тумани Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Ж. Нодирхонов ташаббуси билан тумандаги 163-сонли умумтаълим мактабида Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги ҳамда Захириддин Мухаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбир доирасида мактабнинг юқори синф ўқувчилари ўртасида Навоий ғазаллари ва рубоийларини ёддан айтиш бўйича мусобақа ҳам ўтказилди.

Мазкур байрам тадбирида иштирок этган ЎзЛиДеП фаоллари ва тадбиркорлар томонидан энг фаол 5 нафар ўқувчилар, 3 нафар энг аълочи ўқувчилар ва 1 нафар математика бўйича туман олимпиадаси ғолиби қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Шунингдек, партия фаоллари томонидан ёшларга таълим бериб келаётган энг фаол, фидойи 4 нафар ўқитувчиларнинг ҳар бирига 2 млн. 500 минг сўмдан пул мукофоти топширилди.

O'zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    460
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+