Шаҳрихонлик партия фаоллари масъулиятли вазифаларни белгилаб олди

11.02.2021, 18:18

Шаҳрихонлик партия фаоллари масъулиятли вазифаларни белгилаб олди

O’zLiDeP Шаҳрихон туман Кенгаши томонидан туман халқ таълими бўлимида халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, партия вилоят Кенгаши мутасаддилари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда фаоллар иштирокида навбатдан ташқари кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди. Унда кун тартибига қўйилган масалалар қатнашчилар томонидан атрофлича муҳокама қилинди.

Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳларидаги шаҳрихонлик халқ ноиблари 14 нафарни ташкил этади. Улардаги бирдамлик, туман аҳли муаммоларини ҳал қилишдаги елкадошлик партия нуфузини янада ортишига хизмат қилаётганини қайд этиш керак. Йиғилишда ҳам уларнинг партия туман Кенгаши фаолиятини самарали йўлга қўйиш, мавжуд камчиликларни тизимли бартараф этиш, барча йўналишларда ютуқларга эришиш юзасидан илғор фикрлари тингланди. Жумладан, халқ депутатлари туман кенгаши депутати Абдусалом Йўлдошевнинг таъкидлашича, партия туман Кенгаши хонасида сайёр қабул кунларини йўлга қўйиш зарур. Бунда “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларига рўйхатга олинган фуқароларга имкон қадар партия кўмагини билдириш зарурати борлиги ифодасини топади.

Шунингдек, йиғилишда сўз олган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одинахон Отахонова партия туман Кенгаши фаолиятини янада самарали ташкил этишда ҳамиша ёрдамга тайёр эканлигини таъкидлади.

-Бугунги йиғилишда долзарб масалалар муҳокама марказида бўлди, - дейди партия туман Кенгаши аъзоси, мактабгача таълим туман бўлими раҳбари Манзурахон Мамажонова. – Барчамиз бир овоздан партия туман Кенгаши раислигига халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати, тадбиркор Мансурбек Мамаюсуповнинг номзодини илгари сурдик. Агар номзод маъқулланса, фаолиятимиз янада юксакка кўтарилишига, янги марраларга эришишимизга ишонамиз. Чунки унинг ташаббусларини, илғор ғояларини ҳар доим гувоҳи бўлганмиз.

Шунингдек, йиғилиш давомида яна бир ташкилий масала ҳам ўртага ташланди. Партия депутатлик гуруҳи раҳбарининг фаолияти кўриб чиқилди. Қаҳрамонжон Саримсақовнинг бошқа вазифага ўтганлиги сабабли унинг ўрнига халқ депутатлари туман кенгаши депутати Улуғбек Хайитов номзоди кўрсатилиб, бир овоздан маъқулланди.

Ҳожимуҳаммад Хасанхонов,

O’zLiDeP Андижон вилоят

Кенгаши аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    460
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+