Каттақўрғонлик ёшларга партия аъзолик гувоҳномалари топширилди

12.02.2021, 16:57

Каттақўрғонлик ёшларга партия аъзолик гувоҳномалари топширилди

Каттақўрғон шаҳридаги «Мохларойим Нур» МЧЖ қошида давлат-хусусий шериклик асосида қурилган «Афсона» мактабгача таълим муассасида 40 га янги иш ўринлари яратилган.

Мактабгача таълим муассасида O`zLiDeP бошланғич партия ташкилоти очилган бўлиб, 25 дан ортиқ аъзоларни ўз атрофида бирлаштирган.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят ҳамда Каттақўрғон шаҳар Кенгаши ходимлари билан биргаликда 2-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамда «Афсона» мактабгача таълим муассасидаги ходимларга тантанали равишда O`zLiDeP аъзолик гувоҳномалари топшириш мақсадида тадбир ташкил этилди.

Партиянинг вилоят ва Каттақўрғон шаҳар Кенгаши билан ҳамкорликда партия мақсад ва вазифаларини ишчи-ходимларимиз ўртасида тарғиб қилишга бағишланган турли учрашувлар, семинар-тренинглар, сайёр қабуллар ўтказилди, - дейди «Афсона» мактабгача таълим муассаси раҳбари Зулфия Полвонова.

Тадбир якунида ушбу мактабгача таълим муассаси ходимларига партия аъзолик гувоҳномаси топширилди.

  • Кўрилди
    450
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+