Рақамли технологиялар маркази ходимлари ва 106 нафар ёшлар O'zLiDeP аъзоси бўлди

12.02.2021, 18:47

Рақамли технологиялар маркази ходимлари ва 106 нафар ёшлар O'zLiDeP аъзоси бўлди

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши томонидан Марғилон шаҳридаги Рақамли технологиялар марказида “Бизнинг энг катта таянчимиз, суянчимиз, ҳал қилувчи кучимиз - ёшлар!” шиори остида партиянинг тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Бугунги кунда жамият тараққиётини ахборот коммуникация технологияларисиз тасаввур этиш мушкул. Ушбу марказ вилоят ёшларининг бўш вақтини унумли ўтказиш, уларни замонавий ахборот технологияларидан фойдалана олиш кўникмаларини оширишга катта ҳисса қўшмоқда.

Марказ компьютерлар ва зарур жиҳозлар, Wi-Fi ҳудуди билан таъминланган бўлиб, ёшларга ахборот технологиялари, дастурлаш, робототехника, киберспорт асослари ва электрон тижорат каби йўналишларда билим ва кўникмалар бериб келинмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармонининг қабул қилинишида ЎзЛиДеП ташаббускор бўлганлиги, ҳозирда мамлакатимизда электрон ҳукумат тизимини такомиллаштириш, дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологияларининг маҳаллий бозорини янада ривожлантириш, республиканинг барча ҳудудларида IT-паркларни ташкил этиш, шунингдек, соҳани малакали кадрлар билан таъминлашни кўзда тутувчи 220 дан ортиқ устувор лойиҳаларни амалга ошириш бошланганлиги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, тадбирда марказ ходимларига O'zLiDePнинг асосий мақсад ва вазифалари тушунтирилди. Шу куни марказ ходимлари ва бу ерда таҳсил олаётган 106 нафар ёшлар O'zLiDeP аъзолигига қабул қилинди. Тадбир якунида бир гуруҳ фаол ёшларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

 Ш.ТЎХТАМАТОВ,

O'zLiDeP Фарғона вилояти

Кенгаши матбуот котиби.

  • Кўрилди
    847
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+