“Samarkand city” мажмуасини барпо қилаётган тадбиркор O'zLiDeP сафига қўшилди

15.02.2021, 17:31

“Samarkand city” мажмуасини барпо қилаётган тадбиркор O'zLiDeP сафига қўшилди

Самарқанд шаҳри ва Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш, ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ноёб тарихий-маданий ва меъморий мерос объектлари билан туристларни кенг таништириш учун энг қулай шарт-шароитлар яратиш, концептуал асосда зиёрат туризмини фаол тарғиб қилиш ва зиёратчи — туристлар оқимини кўпайтириш, ҳудудда замонавий туризм инфратузилмасининг изчил ривожланишини таъминлаш, замонавий талабларга мувофиқ кўрсатиладиган туризм, меҳмонхона ва транспорт хизматлари турларини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш мақсадида ҳукумат қарори қабул қилинган.

Самарқанд шаҳрининг батафсил лойиҳалаштириш планининг янгиланган режасини тасдиқлаган ҳолда зарур ободонлаштириш ишларини ташкил этиш, туризм инфратузилмаси объектларида янги меҳмонхоналар, маданий-соғломлаштириш ва савдо-кўнгилочар марказлар, туристик-рекреацион ҳудудларни барпо этиш ҳамда туризм инфратузилмасининг бошқа объектларини қуриш назарда тутилган.

“SXF SAMARQAND SITI STROY” МЧЖ томонидан бугунги кунда Samarkand city ҳудудида замонавий меҳмонхоналар, коттежлар, маданий-соғломлаштириш ва кўнгилочар-савдо масканлари, жумладан амфитеатр, боулинг-клублар, караоке-барлар, кафе, ресторанлар, эсдалик совғалари ва бошқа маҳсулотлар дўконлари, кўп тармоқли тиббиёт марказлари, корхона ва ташкилотлар учун офислар ҳамда кўп қаватли аҳоли турар жойлари қурилиши бошлаб юборилган. Самарқанд шаҳридаги Samarkand city мажмуасининг умумий майдони 13 гектарни ташкил қилади. Қурилиш ишларига 350 дан ортиқ фуқаролар жалб этилиб, бугунги кунда уларнинг бандлиги таъминланган.

Мазкур корхона раҳбари Хуршид Тураев Samarkand city ҳудудида амалга оширилаётган лойиҳалар билан таништириб, давлатимиз раҳбари томонидан тадбиркорларга яратилиб берилаётган имкониятлар, имтиёзлардан хурсанд эканлигини айтиб ўтди.

- Бугунги кунда юртимизда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Юртбошимиз томонидан тадбиркорларга кенг имкониятлар яратиб берилган. Мен ҳам тадбиркор сифатида, Самарқанд фарзанди сифатида тадбиркорларга берилган имтиёзлардан оқилона фойдаланган ҳолда юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишни бурчим деб биламан. Олдимизга улкан режаларни қўйганмиз. Бу лойиҳаларни амалга ошириш орқали кўплаб иш ўринларини ташкил қилиш, аҳолига қулайликлар яратиш, Самарқанд шаҳрининг туризм салоҳиятини юксалтиришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз, – дейди “SXF SAMARQAND SITI STROY” МЧЖ раҳбари Хуршид Тураев.

Шундан сўнг O'zLiDeP фаоллари томонидан партия дастурий мақсади ва вазифалари юзасидан “SXF SAMARQAND SITI STROY” МЧЖ ишчи ходимларига тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилди. Натижада Хуршид Тураев раҳбарлигида 100 га яқин ишчи ходимлар партия сафига кириш истагини билдиришди.

Жахонгир Хужамкулов

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

Ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    2676
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+