Депутат Қувасойда “маҳаллабай” кесимида муаммоларни ўрганишни бошлади

15.02.2021, 17:41

Депутат Қувасойда “маҳаллабай” кесимида муаммоларни ўрганишни бошлади

Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши депутати Аскар Кадиров Қувасой шаҳрида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.

Сайёр қабулда ўнлаб фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди. Шунингдек, 10 нафар мурожаатчига мурожаатлари бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди. 12 нафар фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборилишига келишилди. 5 нафар фуқаронинг мурожаати шу ернинг ўзида ҳал этилди. Бундан ташқари, фуқароларни иш билан таъминлаш юзасидан қилган мурожаатларига депутат ўз ташаббусини билдирди. Яъни, март ойидан бошлаб “Депутат кўмаги” лойиҳаси амалга оширилиб, “Темир дафтар”, “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтаридаги фуқароларга чорвачилик, паррандачилик, ҳамда тикув машиналари учун кўмак кўрсатилади. Депутат кўмаги йўналтирилган маблағлар қайтарилмаслик шарти билан амалга оширилиши маълум қилинди.

Депутат А.Кадиров шу куни аҳолининг муаммоларини ўрганиш давомида ўзига бириктирилган 17-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, ўқувчиларни спортга жалб этиш, уларни спортга қизиқтириш мақсадида шарт-шароитларни ўрганди. Мактаб ўқувчилари учун зарур бўлган спорт анжомлар ва бошқа асбоб-ускуналарни олиб берилиши бўйича мактаб директори билан келишиб олинди.

Сайёр қабулда 35 нафарга яқин юртдошларимиз партия сафига қабул қилинди.

Шоҳсултон ТЎХТАМАТОВ,

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

матбуот котиби.

  • Кўрилди
    796
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+