Депутат назорати: “Ёшлар дафтари”га киритилган зоминлик 154 нафар ёшларга 1 гектардан ер майдони ажратилди

17.02.2021, 16:34

Депутат назорати: “Ёшлар дафтари”га киритилган зоминлик 154 нафар ёшларга 1 гектардан ер майдони ажратилди

Жорий йилнинг 27 январида ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан мамлакатимиз Президенти раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилган ва унда амалга оширилиши лозим бўлган долзарб масалалар қаторида ёшларга деҳқончилик қилиб, даромад олишлари учун экин ерларидан ер ажратиш вазифаси ҳам қўйилган эди.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Зомин туманида ҳам “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлардан 154 нафарига 1 гектардан ер майдони ажратиб берилди. Ушбу жараёнларда халқ депутатлари Зомин туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи туман Кенгаши раиси Беҳзод Шукуров ва туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Абдурашид Ишназаровлар алоҳида фаол кўрсатаётганини таъкидлаб ўтиж жоиз.

       Примқул НУРМАТОВ,

O'zLiDeP Зомин туман бўлими

 аппарат-раҳбари

  • Кўрилди
    744
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Zohidjon2021-02-20 14:16:34

Assalomu alaykum 1 sotih joyda issiqhona qilganman 12tup limonim bor bu yildan hosilga kirdi shuni kengaytirmoqchiman subsidiya olsam buladimi bunga partiya yordam bera oladimi


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+