Навоийда уч кунлик тарғибот натижасида 1108 киши O'zLiDeP аъзолигига хайрихоҳлигини билдирди

17.02.2021, 16:36

Навоийда  уч  кунлик тарғибот натижасида  1108 киши O'zLiDeP  аъзолигига хайрихоҳлигини билдирди

O'zLiDeP Навоий вилоят ҳудудий партия ташкилоти вакиллари вилоятнинг қатор ташкилотларида фаолият олиб бораётган ишчи ва хизматчилар, тадбиркорлар ва ёшлар билан билан юзма-юз мулоқотлар олиб борди.

Жойларда олиб борилган мулоқотлар давомида давлат сиёсати, мамлакат ижтимоий ҳаёти каби масалаларда аҳолини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар айтилиб, муаммоларни депутатлар кўмагида қай йўсинда ечиш мумкинлигидан тортиб, мурожаатчи туман, вилоят, Қонунчилик палатаси депутатининг қайси ҳолатда қайси бирига мурожаат қилиш ваколати борлиги тўғрисида тушунча берилди.

Шунинг баробарида давлат ва жамиятда бўлаётган ўзгаришларга, қонунчиликда олиб борилаётган ислоҳотларга бефарқликнинг олдини олиш ва партия тарафдорлари сафини кенгайтириш, бу сафда бўлишнинг аҳамиятли тарафлари, республикамиз қонунчилигида партияларнинг тутган ўрни ва салоҳияти тўғрисида тушунчалар берилди.

Ҳамкорликда олиб борилган уч кунлик тарғибот–ташвиқот ишлари самара бериб, 1108 киши O'zLiDeP аъзолигига хайрихоҳлик билдирди.

O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    802
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+