Зарбдор тиббиёт бирлашмасида партия сафига 168 нафар янги аъзолар қабул қилинди

23.02.2021, 11:58

Зарбдор тиббиёт бирлашмасида партия сафига 168 нафар янги аъзолар қабул қилинди

O‘zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти “Аёллар қаноти” фаоллари Зарбдор туман тиббиёт бирлашмаси билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйган.

Ҳамкорликдаги иш режасига асосан, "Соғлом оила - мустаҳкам оила" лойиҳаси доирасида аёлларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш, аҳоли ўртасида тиббий маданиятни ошириш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш, оилаларимизда санитария ва гигиена талабларига амал қилиш каби бир қатор масалалар муҳокама қилиниб, аниқ иш режалари белгилаб олинган.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, белгиланган бу вазифалар фақат қоғоздагина қолиб кетмаслигини таъминлаш мақсадида тиббиёт бирлашмасида фаолият кўрсатаётган қуйи бўғин фаолиятини янада жонлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Мазкур масканда Дилфуза Маматқулова етакчилигидаги 35 нафар фаоллардан иборат БПТ фаолият олиб бораётган эди. Яқинда улар сафига яна 168 нафар янги фаоллар қўшилди. Эндиликда  мазкур қуйи бўғин, нафақат тумандаги балки вилоятдаги йирик БПТлардан бирига айланди.

Келгусида БПТ фаоллари сони янада ошиши мумкин. Боиси, партия сафига кириш истагида бўлган  яна 306 нафар номзоднинг аризаси қабул қилинди.

 O‘zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия

ташкилоти Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    610
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+