Жиззахда O`zLiDeP ишчи гуруҳи аъзолари ёшлар муаммоларини ўрганди

24.02.2021, 10:24

Жиззахда O`zLiDeP ишчи гуруҳи аъзолари ёшлар муаммоларини ўрганди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси  Жамшид Бобоев ва O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Юсуфжон Юсупов,  O`zLiDeP  Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти “Ёшлар қаноти” гуруҳи фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари  Шароф Рашидов, Зарбдор туманларида бўлиб, ёш тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганишди.

Ишчи гуруҳ аъзолари бевосита ёш тадбиркорлар фаолият олиб бораётган манзилларда бўлишди. Очиқ мулоқотлар чоғида Ёшлар парламентининг вилоятдаги аъзолари, партия “Ёшлар қаноти” фаоллари билан биргаликда, ёшларни тадбиркорликка янада кенгроқ жалб қилиш, “Ёшлар дафтари”га киритилган йигит-қизлар бандлигини таъминлаш орқали уларга доимий даромад манбаларини яратиш  каби масалаларга  алоҳида эътибор қаратишди.   

Шунингдек, учрашувлар чоғида “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳасига “Ёшлар қаноти” фаолларини кенг жалб қилиш юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазалар умумлаштирилди. Энг муҳими, жойларда  юзма-юз мулоқотлар жараёнида ёшлар томонидан қилинган мурожаатларни назоратга олиш ва ечимини топиш юзасидан қилиниши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

                                                             Холбек АСАТОВ,

                               O`zLiDeP  Жиззах вилоят кенгаши

                                                  бўлим мудири

  • Кўрилди
    616
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+