Депутат кўмагида “Аёллар дафтари”га киритилган 21 нафар хотин-қизлар муаммолари жойида ҳал этилди

24.02.2021, 16:45

Депутат кўмагида “Аёллар дафтари”га киритилган 21 нафар хотин-қизлар муаммолари жойида ҳал этилди

Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати, тадбиркор Ғиёсиддин Бабаҳанов ташаббуси билан Наманган шаҳридаги “Чорсу”, “Шарқ тонги”, “Чинор”, “Соҳибкор”, “Гулпора” ва “Шаршара” маҳалласидаги  “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан учрашувлар ўтказилди.

Учрашувлар чоғида аёллар томонидан иш билан таъминлаш, ногиронлиги бўлган хотин-қизларларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда мавжуд муаммолари юзасидан хуқуқий маслаҳатлар бериш бўйича мурожаатлар билдирилди.

Аксарият муаммолар жойида ҳал этилди. 4 нафар хотин-қизларга даволаниши учун ҳомийлик асосида моддий ёрдам кўрсатилди. Эъзоза Ғанибоевани муддати ўтиб кетган фуқаролик паспортини янгилашга кўмак берилди. 12 нафар хотин-қизлар эса “Art Soft Tex” ва “Art Soft Сhamanzor” ишлаб чиқариш корхоналарида иш билан таъминланди. 4 нафар аёлларнинг мавжуд муаммолари юзасидан хуқуқий маслаҳат берилди.

Бу каби амалий ишлар, аёллар муаммоларини хал этиш орқали оилаларда соғлом муҳитни шакллантириш ва оила мустаҳкамлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

  • Кўрилди
    714
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+