Қўшработдаги “KINDER GLOBUS” хусусий боғчасининг 15 нафар ходими партияга аъзо бўлди

24.02.2021, 16:48

Қўшработдаги “KINDER GLOBUS” хусусий боғчасининг 15 нафар ходими партияга аъзо бўлди

Кейинги йилларда давлат мактабгача таълим ташкилотлари билан бирга хусусий шаклдаги таълим муассасаларининг фаолияти учун кенг йўл очилди.

Мамлакатимизда мактабгача таълим тизимини ривожлантириш дастури доирасида мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш, янгиларини қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим муассасаларини барпо этиш борасида ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Қўшработ тумани Заркент шаҳарчасида “KINDER GLOBUS” номли давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилганди. Болалар боғчаси 75-ўринга мўлжалланган бўлиб қурилиш ва таъмирлаш ишларига имтиёзли 1 фоизлик кредит маблағи ажратилган. Янги боғчанинг ишга тушиши шаҳарча аҳли учун катта шодиёнага айланди.

“Муҳташам бино, малакали мутахассислар жамоаси, замонавий техника воситалари ва жиҳозлар билан таъминланган ўқув хоналари, алоҳида ошхона, сайр қилиш учун боғ, ўйин атракционлари, сузиш ҳавзаси, жонли бурчак барчаси болажонлар хизматида. Ушбу муассасада болаларга сифатли таълим-тарбия бериш, ҳар томонлама интеллектуал қилиб тарбиялаш мақсадида салоҳиятли кадрлар жамоаси шакллантирилган. Болажонлар учун барча шарт-шароитлар яратилган”, - дейди тадбиркор Тожихол Тоғаева.

Узоқ масофадан қатновчи болалар учун бепул махсус транспорт воситаси ажратилган. Масканда таълим-тарбия жарёни илғор хорижий тажрибалар асосида олиб борилмоқда. Рус, инглиз тиллари чуқур ўргатилади ва расм, бадиий гимнастика, сузиш, рақс тўгаракларида малакали мутахассислар машғулот ўтмоқда.

Бир сўз билан айтганда, болаларнинг ҳар томонлама етук инсон бўлиб улғайишлари учун муассасада барча имкониятлар яратилган.

Муассасада O`zLiDeP бошланғич партия ташкилоти очилган бўлиб, 15 дан ортиқ аъзоларни ўз атрофида бирлаштирган.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят ҳамда Қўшработ туман Кенгаши вакиллари томонидан “KINDER GLOBUS” мактабгача таълим ташкилотидаги педагог ходимларга O`zLiDeP аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Шунингдек, тадбирда партиянинг мақсад ва вазифалари, келгусидаги амалга ошириладиган ишлар хусусида ҳам сўз юритилди.

O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    686
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+