O'zLiDeP “Аёллар қаноти” вакили маҳаллабай ишлашни бошлади

24.02.2021, 16:53

O'zLiDeP “Аёллар қаноти” вакили маҳаллабай ишлашни бошлади

O`zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги, жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш бўлими мудири Д.Болтаева Нурафшон шаҳрининг “Деҳқонобод” маҳалласида бўлиб, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га кирган фуқаролар билан мулоқот қилди.

Маҳалладаги  ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар, ижтимоий ҳимояга муҳтож, кредит олиш истагини билдирган хонадонлар билан танишиб суҳбатлашди.

“Деҳқонобод” маҳалласида жами 29 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтар”ига киритилган бўлиб, улардан 24 нафари ишга жойлаштириш, 3 таси боқувчисини йўқотган яна 2 нафари тиббий ҳимояга муҳтож аёллардир.

Ўрганиш жараёнида “Деҳқонобод” маҳалласида яшовчи фуқоро 1992 йилда туғилган Гулшан Ибрагимова 4 нафар фарзанднинг онаси, турмуш ўртоғи 2019 йилдан буён II- гуруҳ ногирони. Ҳозирги кунда ушбу оила бир хонали уйда истиқомат қилиб келмоқда. Имконият даражасида қўшимча хона қуриш ҳамда Г.Ибрагимовани уй  шароитида даромад топиши учун касбга йўналтириш ва иш билан таьминлаш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда. Мазкур оила маҳалладаги тадбиркорга бириктирилган бўлиб, тадбиркор томонидан ёрдам кўрсатиб келинмоқда. 

Шунингдек, Деҳқонобод кўчаси, 93 уйда яшовчи фуқаро Дилобар Абдурахимова 2 нафар фарзанднинг онаси турмуш ўртоғи мавсумий ишчи эканлиги аниқланди. Бундан ташқари, уй шароитида меҳнат қилиш ва иссиқхона қуриш учун банкдан имтиёзли кредит олиш истагини билдириб ўтди.

Ушбу масалалар тўлиқ ўрганилиб, ижобий ечим топадиган бўлди.

А.Туйчиев,

O`zLiDeP Тошкент вилояти

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    625
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+