Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун

24.02.2021, 16:58

Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши Сиёсий таълим маркази томонидан “Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари — олий қадрият” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.  

Унда партия вилоят Кенгаши ходимлари, Олий Мажлис Сенати аъзолари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ва партия фаоллари иштирок этди.

Тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида сўзлаган нутқида инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган ўткир ва долзарб ташаббусларни илгари сурганлиги бўйича партия фаоллари ва депутатларнинг фикр-мулоҳазалари билдирилди.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда Ўзбекистондаги ислоҳотларда энг муҳим ўринда туришини айтиб, 2030 йилгача мўлжалланган барқарор ривожланиш мақсадлари мамлакатимизда ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашни кўзда тутадиган “ҳеч кимни эътибордан четда қолдирмаслик” тамойили асосида амалга оширилишини билдиргани депутатлар томонидан алоҳида эътироф этилди.

Юртимизда гендер сиёсати масалалари борасида мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ва ишбилармонлик соҳасида аёлларнинг ролини тубдан оширишга қаратилган ислоҳотларни амалга ошириб келаётгани, жорий йилда Ўзбекистонда Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёлларининг мулоқоти ва хотин-қизларнинг минтақавий бизнес-форумини ўтказилиши, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги янги қонуннинг кучга кириши, Ўзбекистон парламенти ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилиниши кутилаётгани, алоҳида эҳтиёжга эга бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилинишига жиддий эътибор қаратилиши мамлакатимизда аёлларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимояга қаратилаётган эътиборнинг намунаси эканлиги таъкидланди.

Давра суҳбати якунида Партия ва унинг ҳудудий Кенгашларида Президентимизнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги нутқида  илгари сурган инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган ўткир ва долзарб ташаббусларни кенг жамоатчилликка етказиш, жойларда тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш бўйича қилиниши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

Дилшод Ғафуров,

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Сиёсий таълим маркази раҳбари

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    656
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+