Жомбойлик 60 нафар ёшларга 12 гектар ер майдони экин экиш учун ажратиб берилди

24.02.2021, 18:47

 Жомбойлик 60 нафар ёшларга 12 гектар ер майдони экин экиш учун ажратиб берилди

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2021 йилда ёшлар бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида деҳқончилик қилиш учун ер майдонлари ажратиб бериш белгиланди.

Ушбу ташаббусдан келиб чиқиб, Самарқанд вилоятда иш билан банд бўлмаган 160 минг ёшларнинг ҳар бирига пахта экиладиган ва бошқа ер майдонлари ҳисобидан 15 сотихдан жами 24 минг 571 гектар ер майдони ажратиб берилади.

Қишлоқ хўжалигида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш, қишлоқ жойларда янги иш ўринларини яратиш мақсадида жорий йил Жомбой туманда 1500 гектарга яқин ер майдони ажратилиши кўзда тутилган.

Жомбойлик 60 нафар ёшларга 12 гектар ер майдони экин экиш учун ажратиб берилди

Шакллантирилган рўйхат асосида ҳозирда Жомбой туманида 4000 нафар ёшларга 25 сотихдан ер ажратилиб, келгусида ажратилган ер майдонларидан тўғри фойдаланиб, экиндан юқори ҳосил олиш, оилавий даромадини ошириш ва шу орқали халқимиз дастурхонини ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдиришга замин яратилмоқда.

Бугун ёшларнинг тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, уларни бизнес билан шуғулланишга фаол жалб қилиш O'zLiDeP ва унинг парламентдаги фракцияси аъзоларининг асосий вазифасига айланган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Ҳаитов ташаббуси билан Жомбой туман ҳокими Қаюм Собиров раҳбарлигидаги 4-сектор ҳудудида жойлашган Беш бола, Қора муйин маҳаллаларида яшовчи 60 нафарга яқин ёшларга “Нормат бобо” фермер хўжалигидан 12 гектар ер майдонлари экин экиш учун ажратиб берилди.

“Бандлиги таъминланган ёшлар сафида эканман, бундан жуда ҳам хурсандман, – дейди 23 ёшли Мафтуна Абдувоитова. – Бугунги кунда биз ёшларга яратиб берилаётган шарт-шароит ва имкониятлардан мақсадли фойдаланган ҳолда, мавжуд ерга экин етиштириб, оилам учун даромад олишни мақсад қилдим. Айни пайтда тенгдошларим билан иш жараёнини ҳам бошлаб юбордик”.

- Ёшлар учун ажратилган ер майдонларига белгиланган қишлоқ хўжалиги экинларини экиш, парваришлаш ҳамда етиштирилган ҳосилни йиғиштириб олишгача бўлган барча агротехник тадбирларни босқичма-босқич амалга ошириш, қишлоқ хўжалигида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, деҳқончиликда илғор технологияларни қўллаш зарур, – дейди O'zLiDeP фракцияси раҳбари А.Ҳаитов.

Бу каби тадбир туманнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    464
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Avazbek2021-02-24 19:45:47

Bu loyiha Qashqadaryoda qachon amalga oshiriladi?


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+