Партиялараро Форумда гендер масалалари муҳокама қилинди

25.02.2021, 09:32

Партиялараро Форумда гендер масалалари муҳокама қилинди

O'zLiDeP партиялараро, парламент ва халқ дипломатиясидан  фойдаланган ҳолда, энг аввало Ўзбекистон халқининг манфаатларини ҳимоя қилиш, барча яқин ва узоқ хорижий  мамлакатлар, бутун жаҳон ҳамжамияти  билан самарали ҳамкорликни давом эттиришга қаратилган ташқи сиёсий фаолиятни  қўллаб-қувватлайди.

O'zLiDePнинг бу борадаги ишларининг йўналишларидан бири бу – Осиё ва Океания сиёсий партиялари форуми бўлган Осиё сиёсий партиялари халқаро конференцияси (ICAPP) доирасида партиялараро ҳамкорлик  қилишдир.

Осиё сиёсий партиялари халқаро конференциясининг мақсади Осиё мамлакатлари ўртасида ўзаро  англашув ва  ишончни янада мустаҳкамлаш мақсадида турли мамлакатлар сиёсий партиялари ўртасида алмашинув ва ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат. Ушбу тузилма доирасида сиёсий партияларнинг ўзига хос роли ва канали орқали Осиё минтақавий  ҳамкорлиги тарғиб қилинмоқда  ва шу билан Осиё ва Океанияда  барқарор тинчлик, умумий фаровонлик  учун муҳит шакллантирилмоқда.

2021 йилнинг 24 февралида “Covid-19 ва ундан кейинги даврда аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш” мавзуида  бўлиб ўтган  видеоконференция ана шундай тадбирлардан бири бўлиб, унда  O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Аёллар Қаноти вакили ҳам  иштирок этди. Аёллар қаноти, ICAPP Котибияти ходимлари, халқаро ташкилотлар соҳаси экспертлари, Осиё минтақасидаги сиёсий партиялар  вакиллари, журналистлар ва таклиф этилган меҳмонлар мавзуни он-лайн режимида атрофлича муҳокама қилишди.

Музокараларда O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси “Аёллар Қаноти” бўлими мудири Севара Муслимова O'zLiDePнинг ғоявий  платформаси, “Аёллар қаноти” фаолияти, Ўзбекистонда гендер  тенглигини таъминлашда  сиёсий  партияларнинг роли ва ўрни ҳамда  мамлакатимизнинг   COVID-19 га қарши курашиш бўйича муваффақиятли тажрибаси каби масалаларга тўхталди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида  сўзлаган нутқидан келиб чиқадиган концептуал тезисларни  хорижий  экспертлар ҳамжамиятига  етказишга алоҳида эътибор қаратилди.

Умуман олганда, ICAPP тадбири ташкилий жиҳатдан  юксак даражада бўлиб  ўтди, бу унинг Осиё минтақасидаги  партиялар ўртасидаги  боғловчи бўғин сифатидаги мақомини  янада оширди.

  • Кўрилди
    750
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+