Депутатлар мулоқоти: Мўйноқлик ёш тадбиркорга ер керак, бироқ ҳеч бир раҳбар муаммони ўз зиммасига олмади

25.02.2021, 17:21

Депутатлар мулоқоти: Мўйноқлик ёш тадбиркорга ер керак, бироқ ҳеч бир раҳбар муаммони ўз зиммасига олмади

O’zLiDeP Муйноқ туман Кенгаши томонидан “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқот” форуми туман Ёшлар марказида ўтказилди.

Унда партиянинг туман кенгаши депутатлари, мутасадди ташкилот вакиллари, тадбиркорликка қизиқиши баланд бўлган аёллар ва ёшлар иштирок этди.

Мулоқотда муйноқлик ёш тадбиркор Д.Байнекеев ўз фаолиятини бошлашда  кўпроқ  нималарга  эътибор қаратиш, бизнес режа тузиш,  солиқ ва кредит турлари, мамлакатимиз томонидан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида қабул қилинаётган қарор ва фармонларнинг аҳамияти бўйича ўзининг иш фаолиятидан келиб чиқиб, ёшларга мотивация берди.

Мулоқотда  электорат вакиллари бўлган тадбиркорлар, тадбиркорликни энди бошламоқчи бўлган аёллар ва ёшларнинг мурожаатлари, таклиф ва фикрлари тингланди.  

Фуқаро Ж.Ережепов тадбиркорликни бошлаш учун  автомобилларга  хизмат  кўрсатиш, авто тех хизматини йўлга қуймоқчи, лекин бўлажак тадбиркорга ер ажратиб бериш керак. Мазкур мурожаатга  туман Адлия бўлим бошлиғи А.Дастенов авто тех хизматини  очиш ва уларга хизмат кўрсатиш, ерларни ажратиш борасида қонуний жиҳатдан атрофлича маълумотлар берди.

Мулоқот  давомида  электорат  вакилларини қийнаётган муаммоларни тегишли соҳа вакиллари билан биргаликда ўрганиб чиқишга ва назоратга олишга келишиб олинди. Кутамиз, муаммолар қачон ечимини топаркан.

    O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    541
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+