Депутат ва ёшлар учрашувида ўқувчиларга китоблар совға қилинди

25.02.2021, 17:22

Депутат ва ёшлар учрашувида ўқувчиларга китоблар совға қилинди

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ҳамда Тўрақўрғон туман кенгашлари билан ҳамкорликда туманда жойлашган 1 – умумтаълим мактабида “Депутат ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди.

Депутат ва ёшлар учрашуви шунчаки давра суҳбатида эмас, аксинча ўқувчи ёшлар билан очиқ мулоқот тарзида ўтди. Учрашувнинг асосий мавзуси 18-19 феврал кунлари Президентимизнинг Наманган вилоятига ташрифлари, ташриф давомида белгилаб берилган вазифалар, ёшларга яратилаётган имкониятлар, хусусан, Наманган ёшлари ҳақида билдирган ижобий фикрлари хусусида бўлди.

Шунингдек, мулқотларда вилоятда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ва “Ёшлар дафтари”, “Темир тафтар”, “Маҳаллабай” ишлаш тизми ҳақида ҳам ўқувчиларга батафсил маълумот берилди. Бугунги ўзгаришларга барча ёшлар фаол бўлишга, келажакда ватан равнақига ўз ҳиссаларини қўша олишлиги айтиб ўтилди.

Учрашув давомида ўқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар. Шундан сўнг депутат Нигора Назарова эртамиз эгалари бўлган бошланғич синфларга ташриф буюриб болажонларга китоблар совға қилди.

O'zLiDeP Наманган вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    507
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+