Депутат кўмаги: гурланлик тадбиркорга ёшлар кичик саноат зонасидан жой ажратиб берилади

25.02.2021, 17:28

Депутат кўмаги: гурланлик тадбиркорга ёшлар кичик саноат зонасидан жой ажратиб берилади

O`zLiDeP Гурлан туман Кенгаши томонидан ўтказилган “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форумида гурланлик тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилди.

Мулоқотда “Гурлан авто профессионал” МЧЖ раҳбари Азимбой Халиллаев туманда автомобилларни ҳайдаб ўргатишга мўлжалланган автодром йўқлиги, туманда 6 та ҳайдовчиларни тайёрлаш ўқув марказларини ҳам айни шу муаммо қийнаётганини айтиб мурожаат қилди. Мазкур муаммога Гурлан туманидаги Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Ш.Юсупов ҳамда туман Кенгаши депутати Ш.Бекчановлар ечим топиш мақсадида тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этилишини ўз зиммасига олдилар.  

Форум доирасида айрим муаммолар жойида ҳал бўлди. Жумладан, “Гурлан метал универсал” МЧЖ раҳбари Санат Ўразметов томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган совутгич қуриш учун ер майдони ажратишда кўмак зарурлигини билдирди. Тадбиркорга Чинобод ҳудудида ташкил қилинаётган ёшлар кичик саноат зонасидан жой ажратиб бериладиган бўлди. Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган Ботир Собировнинг кредит масаласи ҳам жойида ҳал қилинди.

Мулоқот форумида кўплаб тадбиркорларнинг муаммолари тингланди. Тегишли мутасадди ташкилотлар ва депутатлар томонидан кўтарилган муаммоларни ижобий ҳал қилиш бўйича қилинадиган амалий ишлар белгилаб олинди.

Хурсанд Артиқов,

Халқ депутатлари Гурлан туман

 Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик

гуруҳи ижрочи котиби

  • Кўрилди
    704
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+