Депутат назорати: “Порлоқ” кўчасига ёғингарчилик бўлса, кириб бўлмайди. Лой кечиб юриш кимга ҳавас?!

25.02.2021, 17:30

Депутат назорати: “Порлоқ” кўчасига ёғингарчилик бўлса, кириб бўлмайди. Лой кечиб юриш кимга ҳавас?!

“Зангибобо” маҳалла фуқаролар йиғини Андижон туманида жойлашган. Маҳалланинг  Кўчалар асфальтланишга муҳтож. Лой кечиб юриш кимга ҳавас?!

Аҳоли вакилларининг мурожаатлари мазкур ҳудуд депутати Хуршидахон Халилова эътиборидан четда қолмади. Мавжуд 3100 нафар аҳолига доимий елкадош маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ойгул Раҳимованинг таъкидлашича, юқорида айтилган муаммо юзасидан тизимли иш ташкил қилинган, масала ечимига қадам ташланган.

Халқ ноиби шу кўча аҳли вакиллари билан суҳбатлашаркан, уларни қийнаётган масалаларга имкон қадар ечим топишга ҳаракат қилди.

Озодахон Тоҳирова 9 ёшли қизалоғидаги хасталикка даво тополмай ҳалак. Туғма ногиронлиги бўлган қизалоқнинг ўқиш-ўрганишга иштиёқи баланд. Аммо унинг таълим-тарбия олишида камчиликлар бор. Дарсликлари етарли эмас. Уйда ўқиётган, ўзлаштиришга интилаётган, илмга ташна қизалоққа мазкур йўналишда амалий кўмак керак. Онасининг таъкидлашича, фарзандидаги билимга чанқоқликни қўллаб-қувватлаш билан ундаги улкан мақсадларга йўл очилади.

Депутат томонидан О.Тоҳированинг яшаш шароити, ижтимоий аҳволи ўрганилиб, унинг “Аёллар” дафтарига киритилиши маъқул топилди. Фарзандининг муносиб таълим олиши учун етарли шароит яратиб берилиши юзасидан тегишли тартибда масъулларга вазифалар белгиланди.

Зилола РАҲМОНОВА,

O'zLiDeP Андижон вилоят кенгаши

Матбуот котиби.

Итернетдан олинган сурат.

  • Кўрилди
    620
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+