Деҳқонободда 1000 гектар лалми ерда узумзор барпо қилинмоқда

26.02.2021, 17:02

Деҳқонободда 1000 гектар лалми ерда узумзор барпо қилинмоқда

Деҳқонободда ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳаси доирасида лалми ерларда  1000 гектар узумзор барпо қилишга киришилди. 

Ёшларнинг бошини қовуштириш мақсадида “Оқтош” МФЙ ҳудудида 1000 гектар лалми ерда узумчиликка ихтисослашган “Ихлос саёҳати” ишлаб чиқариш кооперативи ташкил этилиб, айни пайтда 200 гектар ерга Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманидан узумнинг экспортбоп қора кишмиш нави олиб келиб экилди. Шу тариқа ҳозирда 200 нафар қишлоқ ёшларининг ҳар бири 1 гектардан узумзорда меҳнат қилмоқда.

-Тасарруфимиздаги қолган 800 гектар лалми ерларда ҳам узумзор барпо қилиб, Оқтош, Терскай, Қувват, Оққишлоқ, Жийдабулоқ ва Белибойли қишлоқларида яшовчи ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаймиз,- дейди “Ихлос саёҳат” ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари, O’zliDeP туман Кенгаши депутати Алишер Холмирзаев. – Ток кўчатларини суғориш мақсадида тоғ булоқларидан 10 километр масофада пластик қувурлар орқали сув олиб келдик. Энг қувонарлиси, тоғлик ёшлар оила аъзолари билан бирга узумзор барпо қилиш, ток қатор ораларига дуккакли экинлар экишни бошлаб юборишди. 

Лойиҳанинг биринчи босқичида 200 гектар токзорда 200 нафар оила бандлиги таъминланган бўлса, иккинчи босқичда 800 гектар лалми ерда ҳар бир ёшга бир гектардан ер ажратиб берилади.

O’zliDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    568
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+