Жиззахда давлат-хусусий шериклиги борасидаги муаммо ва тўсиқларни бартараф этишни депутатлар ўз назоратига олди

26.02.2021, 17:08

Жиззахда  давлат-хусусий шериклиги борасидаги муаммо ва тўсиқларни  бартараф этишни депутатлар ўз назоратига олди

O’zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти Бизнес тузилмалари, фермерлар ва аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўлими ташаббуси билан Шароф Рашидов туманида Давлат-хусусий шериклик ривожига тўсиқлик қилаётган сабабаларни тармоқлар кесимида комплекс ўрганиш, бу борада қонунчилик ва амалиётни такомиллаштириш бўйича электорат вакиллари ҳамда мутасадди давлат ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Очиқ мулоқотда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари ва тумандаги тадбиркорлар иштирок этишди.

Мулоқот давомида мавзу юзасидан тўпланганларга атрофлича маълумот берилиб, бу борада қабул қилинган қонун ва қонун ҳужжатларига ҳам атрофлича тўхталиб ўтилди.

Давлат-хусусий шериклигига тўсқинлик қилаётган муаммоларни атрофлича ўрганиш, уларни партиявий воситалар, жумладан депутатлик ваколати дорасида ҳал этиш юзасидан фикр ва мулоҳазалар билдириб ўтилди.

- Бугунги мулоқот биз учун ҳар томонлама фойдали бўлди, - дейди Давлат хусусий шерикчилиги асосида фаолият олиб борадиган “Шаффоф болажон” мактабгача таълим муассасаси раҳбари Ўткир Раҳимов. –  Муаммоли масалаларда бизнинг манфаатимизни, қонуний ҳақ-ҳуқуқимизни ҳимоя қиладиган халқ депутаталари туман Кенгашидаги O’zLiDeР депуталик гуруҳи аъзолари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш юзасидан аниқ вазифаларни белгилаб олдик.

Давлат-хусусий шериклигига тўсқинлик қилаётган муаммоларни атрофлича ўрганиш, уларни партиявий воситалар, жумладан депутатлик ваколати дорасида ҳал этиш юзасидан фикр ва мулоҳазалар билдириб ўтилди. Давлат-хусусий шериклиги борасидаги муаммо ва тўсиқларни  O’zLiDeР  назоратига олиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.

Фарҳод МАМАТҚУЛОВ,

O’zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши

 Бизнес тузилмалари, фермерлар ва аҳоли

мурожаатлари билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    597
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ғофур2021-03-02 17:15:53

Шахсан қатнашдим. Кетган вақтимга ачинмадим ўринли фикрлар билдирилди


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+