Қамашилик томорқачи аёл хонадонида хотин-қизлар учун ўтказилган “маҳорат дарси”да нималарга эътибор қаратилди?

26.02.2021, 18:22

Қамашилик томорқачи аёл хонадонида хотин-қизлар учун ўтказилган “маҳорат дарси”да нималарга эътибор қаратилди?

Барча соҳаларда бўлгани каби деҳқончиликда, хусусан, томорқадан самарали фойдаланиш борасида ҳам ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос тажрибаси бор. Бу тажрибаларнинг самарали жиҳатларини оммалаштириш эса ишсизликнинг олдини олишда муҳим саналади.

O’zLiDeP Қамаши тумани Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан тумандаги  “Қорабоғ” МФЙ ҳудудидаги Қуйи қишлоғида яшовчи Гулнора Ҳасанова хонадонида ўтказилган маҳорат дарси қишлоқ аёлларини томорқачиликка қизиқишини оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилди.

Иштирокчи хотин-қизлар маҳорат дарси давомида иссиқхона ҳарорати, кўчатларни парваришлаш, озиқлантириш жараёнига алоҳида эътибор қаратдилар. Шунингдек, томорқада экилган турли хил кўкатлар, полиз ва  сабзавот етиштириш ҳамда ноанъанавий деҳқончилик сирлари билан ҳам танишдилар.

– Машғулотлар давомида иштирокчилар томонидан берилган саволлар, уларнинг қизиқишларини кўриб, бундай маҳорат дарслари нақадар зарурлигига яна бир бор амин бўлдим, – дейди Гулнора Хасанова. – Чунки бу машғулотлар бизга ҳам билим ва кўникмаларимизни янгилаш, ҳали ўрганишимиз лозим бўлган жиҳатлар хусусида хулоса чиқариш имконини берди. Албатта, сердаромад тармоқ  бўлган лимон етиштиришнинг ҳам ўзига яраша машаққатлари бор. Бироқ ҳар қандай соҳада муваффақият қозониш, билим ва кўникмадан ташқари, сабр ва меҳрни, меҳнатни талаб қилишини унутмаслигимиз керак. Буни аёлларимиз яхши англаб туришгани эса қатнашчиларнинг эртанги кундаги фаолиятига асос бўлади.

Ҳар қандай тадбиркорлик фаолияти, жумладан, оилавий бизнесни юритиш маблағ билан узвий боғлиқ. Шу сабабли, иштирокчиларга “Аёллар дафтари”га кирган кам таъминланган оилаларга ажратиладиган микрокредитлар, кичик бизнес, хусусий, тадбиркорлик ва фермерликни ривожлантириш учун зарур молиявий ресурслар манбалари хусусида етарлича маълумотлар берилди.

O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    514
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+