Депутат аралашуви билан янги трансформатор қуриб берилди

26.02.2021, 18:24

Депутат аралашуви билан янги трансформатор қуриб берилди

Чимбой тумани “Темир йўл гузари” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Т.Жалекеев, Т.Сайимбетов, Бекниязов ва Сметуллаев кўчасида истиқомат қилаётган аҳоли ТФ-39  трансформатор  пунктининг электр энергияси қувватлигининг пастлигидан азият чекиб келди.

Эски трансформатор қурилган пайтида 140 та хўжалик учун мўлжалланганлиги ва ҳозирги кунда аҳоли сони ўсганлиги сабабли электр энергияси қувватида тез-тез узилишлар юз бермоқда. Бу муаммо юзасидан эскисини ўрнига  электр  қуввати кучли  янги  трансформатор қуриб беришда  тумандаги тегишли ташкилотларга бир неча бор мурожаат қилган, лекин муаммо муаммолигича қолиб кетган.  

Маҳалла аҳли эса ушбу ҳудуддан сайланган Халқ депутатлари Чимбой туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Асилбек Арзиевга ҳам мурожаат этди.

Депутат сайловчиларнинг мурожаати юзасидан аҳолига электр  энергиясини етказиб берувчи трансформаторни тегишли соҳа вакиллари билан биргаликда ўз кўзи билан кўрди ва  муаммони ўрганиб чиқди.

Халқ вакили ўз ваколатидан келиб чиқиб, Чимбой туман Электр таъминоти корхонаси раҳбарига депутат сўрови билан чиқди.  Депутатнинг саъй-ҳаракати бесамар кетмади.  

Натижада Чимбой тумани “Темир йўл гузари” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Т.Сайимбетов кўчасидаги 280 та хўжаликка мўлжалланган  аҳолини узлуксиз ва сифатли электр энергияси билан таъминлайдиган 250 кВа қувватга эга янги трансформатор ўрнатиб  берилди.

 Маҳалла аҳли депутатнинг электр таъминоти сифатини ошириш учун олиб борган ишларидан мамнун эканлигини алоҳида эътироф этди.  

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    142
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+