Қаршида йилига 500 минг жуфт пойабзал ишлаб чиқарадиган қўшма корхона ишга тушади

26.02.2021, 18:50

Қаршида йилига 500 минг жуфт пойабзал ишлаб чиқарадиган қўшма корхона ишга тушади

Қарши шаҳридаги чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Uzshus” масъулияти чекланган жамиятида айни пайтда 100 нафарга яқин ишчи меҳнат қилмоқда. Корхонада асосан махсус ишчи пойабзаллари, эркаклар, аёллар ва болалар оёқ кийимлари ишлаб чиқарилмоқда. Йилига бу ерда 150 минг жуфт пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, Россия ҳамда Қозоғистонга экспорт қилинмоқда. Ўтган йили чет элга 300 минг АҚШ доллари миқдорида махсус ишчи пойабзаллари экспорт қилинди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов корхона фаолияти билан танишар экан, мамлакатимизда чарм-пойабзал саноати жадал ривожланаётгани боис, ички бозорда рақобат жуда кучли эканини, рақобатни фақат сифатли юқори харидорлар дидига мос дизайндаги оёқ кийимлари ишлаб чиқариш орқали енгиб ўтиш мумкинлиги хусусида айтиб ўтди.

Спикер ўринбосари “PREMIUM CAPITAL GROUP” МЧЖ таъсисчилигида ташкил этилган ва жорий йил март ойида ишга тушиши мўлжалланаётган чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган Ўзбекистон - Белоруссия қўшма корхонаси фаолиятини ўрганди. Қўшма корхонага лойиҳа қиймати 6 миллион АҚШ доллари миқдоридаги Австрия, Германия ва Италиядан келтирилган замонавий ускуналар ўрнатилган.

Корхона ишга тушгач, йилига 500 минг жуфт эркаклар, аёллар ва болалар пойабзаллари ишлаб чиқарилади,  520 нафар янги иш ўрни очилади.

Шу куни корхона ишчиларидан бир нечтаси партия сафига қабул қилинди. Партия гувоҳномасини А. Хаитов, O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши аппарат раҳбари А. Шеров, корхона раҳбари Д. Муфтиллаевлар топширишди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    734
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+