Кластер, кооперациялар тизими қонун билан ҳимоя қилинади

01.03.2021, 16:52

Кластер, кооперациялар тизими қонун билан ҳимоя қилинади

Агросаноат кластери – бир ёки бир неча юридик ва жисмоний шахслар гуруҳининг замонавий технологияларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва транспортировка қилиш ҳамда тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш, реализация қилиш бўйича қўшилган қиймат занжири яратишни илмий, инновацион услублар асосида фаолият шакли ҳисобланади.

Республикамизда агросаноат кластерлари қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқаришнинг янги тармоғи ҳисобланиб, бугунги кунда ушбу соҳадаги қонун ҳужжатларини қўллаш амалиёти, соҳани ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга салбий таъсир кўрсатаётган нуқсонлар ва зиддиятлар ҳамда қонун ҳужжатларининг самарадорлигига таъсир этувчи сабаблар ҳамда шароитлар етарлича ўрганилмаган.

Шу сабабли, келгусида қонун ҳужжаларини қўллашда зиддиятлар ва бўшлиқлар келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида юқорида қайд этилган ҳолатларни ҳамда мазкур муносабатларни қонун доирасида тартибга солиш заруратини атрофлича ўрганиш ва таҳлил қилиш талаб этилади.

Шунингдек, дунёдаги илғор давлатлар иқтисодиётининг қарийб 50 фоизи кластер усулига ўтган бўлсада, ҳалигача кластерлар фаолиятини тартибга солувчи нормаларни ўз ичига олган қонунлар қабул қилинмаган.

Халқ вакиллари “Қишлоқ хўжалиги кооперацияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонун лойиҳасини кўриб чиқар экан, қонуннинг қабул қилиниши қишлоқ хўжалигида кооперация муносабатларни шакллантиришнинг ҳуқуқий асосини яратиш, кооперативлар фаолиятини ривожлантириш, шунингдек, хўжалик субъектлари учун муносабатларни муфассал ҳуқуқий тартибга солишга ёрдам беришини таъкидладилар.

Фракция аъзолари қишлоқ хўжалиги кооперативи аграр секторда тадбиркорлик фаолияти, шу жумладан, ишлаб чиқарувчидан якуний истеъмолчигача бўлган тизимни такомиллаштириш учун дастак ҳисобланишини айтиб, қонун лойиҳани биринчи ўқишда маъқуллашди.

  • Кўрилди
    893
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+