Лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки уни беришни рад этиш муддати неча иш кунидан ошмаслиги керак?

01.03.2021, 17:21

Лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни  бериш ёки уни беришни рад этиш муддати неча иш кунидан ошмаслиги керак?

Йиғилиш кун тартибидаги кейинги масала – “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бўлди.

Мазкур қонун лойиҳаси жорий йилнинг 13 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўкишда қабул қилинган эди. Лойиҳани янада такомиллаштириш ва уни иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида 9 марта ишчи гуруҳ йиғилиши, бир марта фракциялараро дебат ҳамда Адлия вазирлигида Марказий банк ва Жаҳон банкининг вакиллари иштирокида ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди.
Халқ вакилларининг таъкидлашича, қонун лойиҳасига биринчи ўкишдан сўнг қуйидаги ўзгартиришлар киритилмокда. Хусусан, қонун лойиҳасининг 3-моддаси (тушунча аппарата) тўлик қайта кўриб чиқилиб, қонун лойиҳасининг мазмунидан келиб чикиб янги таҳрирда баён этилди.

Шунингдек, лойиҳанинг 34-моддасида талабгорларнинг мурожаатларини ваколатли орган томонидан уни кўриб чиқиш, лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки уни беришни рад этиш муддати ўттиз иш кунидан ошмаслиги кераклиги белгиланмокда. Бунда, амалдаги “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш туғрисида”ги қонуннинг 16-моддасига асосан, лицензия даъвогарининг аризасини барча зарур ҳужжатлар билан бирга олган кундан эътиборан ўттиз кундан ошмаган муддат ичида лицензияловчи орган лицензия бериш ҳакида ёки беришни рад этиш туғрисида қарор қабул қилиши кераклиги белгиланган.

Депутатлар қонун лойиҳасининг қабул қилиниши лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш, мамлакатда ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини янада яхшилашга хизмат қилишини инобатга олиб, уни иккинчи ўқишда қўллаб-қувватлашди.

  • Кўрилди
    221
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+