Статистика соҳасида янгича ёндашув
01.03.2021, 17:28

Йиғилишда “Расмий статистика тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг муҳокамаси ҳам қизғин бахс-мунозараларга сабаб бўлди.
Депутатлар томонидан кўриб чиқилган қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда тайёрлаш жараёнида ишчи гуруҳнинг жами 15 дан ортиқ йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур ҳужжатни маромига етказишда миллий ва халқаро қонунчилик амалиётидан кенг фойдаланилди ҳамда таҳририй ва ҳуқуқий тусдаги ўзгартишлар киритилди.
Масалан, қонунчилик техникаси қоидалари асосида қонун лойиҳасидаги бўлимлар номланиши ҳамда айрим моддалар қайси бўлимга тегишлилиги кўриб чиқилиб қайта жойлаштирилди. Қолаверса, лойиҳадаги 17 та асосий тушунчадан 8 таси қонунчилик техникаси қоидалари асосида тушунарли, аниқ қилиб ўзлари иштирок этаётган моддаларга сингдирилди ва тушунчалар мазмуни кенгроқ ёритилди.
Шунингдек, лойиҳада статистика органларининг ҳудудлари батафсил ёритиб берилган бўлсада, уларнинг вазифаларига оид нормалар киритилмаганлиги сабабли 12-моддада уларнинг вазифалари ҳам батафсил очиб берилди. Расмий статистика фаолиятини ташкил этиш, ишлаб чиқишнинг умумий эътироф этилган усуллари, қоидалари ва тамойилларини белгилаб беришга оид статистик услубиёт моддаси алоҳида модда сифатида киритилди.
Муҳокамалар давомида депутатлар томонидан лойиҳани пишиқ-пухта қилиш бўйича билдирилган таклиф ва тавсиялар инобатга олиниб, узоқ тортишув, бахс-мунозаралардан сўнг қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қўллаб-қувватланди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ўзбекистон Европага 6200 турдаги маҳсулотни божсиз экспорт қилади
14.04.2021, 16:47
-
Ёшларимиз давлат ғамхўрлигини ҳис қилишлари керак
14.04.2021, 12:17
-
Ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун қандай имтиёзлар бериляпти?
14.04.2021, 12:15
-
Ўзбекистон – Европа иттифоқи: ўзаро муносабатларнинг янги босқичи
14.04.2021, 12:12
-
Ёшларимизнинг ерга, меҳнатга ва жонажон юртига муҳаббати юксалмоқда
13.04.2021, 15:42
Фикрингизни қолдиринг