Андижонда сиёсий ўқув машғулотлари бошланди

02.03.2021, 15:19

Андижонда сиёсий ўқув машғулотлари бошланди

Андижон Давлат Университетида мамлакатимизда мавжуд 5 та сиёсий партияларнинг Андижон вилоят Кенгашлари ходимлари ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашлар депутатлари учун сиёсий ўқув машғулотлари бошланди.

Жараёнда O’zLiDeP Андижон вилоят ҳамда шаҳар, туман Кенгашлари ходимлари ва партия депутатлари фаол иштирок этмоқдалар.

-Ташкил этилган мазкур тренинг машғулотлар жорий сиёсий йилнинг тарғибот тадбирларида катта аҳамият касб этади, - дейди партия вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова. - Етарли билим, юқори салоҳият, воизлик, мустаҳкам кўникмалар сайловчилар билан учрашув ва мулоқотларда тезкорлик, асосли жавоблар ва албатта ишонч қозониш учун хизмат қилади.

Ўкув машғулотлари давомида нуфузли профессор ўқитувчилар, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Т. Каримов, Т.Аҳмадалиев ҳамда сиёсий майдоннинг етук билимдонлари томонидан берилаётган билимлар сиёсий элита вакилларининг кизғин савол-жавобларига уланиб кетаётгани қувончли.

-Айниқса, депутатларимизнинг ҳар бир мавзу доирасидаги қизиқишлари ўрганганларини мустаҳкамланишига замин бўлаётир, - дейди партия вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Раънохон Саттарова. - Бу ўқувларда олган билимларимиз нафақат жорий йилдаги сайлов жараёнларида, шу билан бирга бутун фаолиятимиз мобайнида ҳам асқотади.

Ўқув машғулотлари давом этмоқда.

O’zLiDeP вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    631
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+