O’zLiDeP “Аёллар қаноти” фаоли қўрғонтепалик 70 нафар хотин-қиз ва ёшларнинг бандлигини таъминлади

02.03.2021, 15:21

O’zLiDeP “Аёллар қаноти” фаоли қўрғонтепалик 70 нафар хотин-қиз ва ёшларнинг бандлигини таъминлади

Маҳлиё Бўлишева O’zLiDePнинг фаолларидан. Асли касби шифокорлик. Олий тоифали гинеколог бўлган М.Бўлишева тадбиркорлик соҳасига қўл ургани бежиз эмас. Болаликдан хусусий бизнес билан шуғулланишни мақсад қилган аёл партия сафига қўшилиб адашмаганини кўп таъкидлайди. Шифокорликнинг машаққатларига елка тутиш баробарида ишбилармонлик муҳитининг билим ва кўникмаларини ҳам қунт билан ўрганиб борди. Қўрғонтепа туман марказида “Шифо Маҳлиё диагностика” маркази ташкил қилди. Марказ фаолиятидаги сифатнинг юқорилиги бу ердаги тиббий хизматларга нисбатан ишончнинг ортишига сабаб бўлмоқда. Мазкур марказ томонидан Аёллар қанотининг “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида туманнинг чекка жойларида хотин-қизлар ва ҳомиладорлар учун чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилиб келинмоқда.

O’zLiDeP Қўрғонтепа туман Кенгаши Аёллар қаноти гуруҳи фаолининг ишбилармонлик муҳитидаги янги ташаббуси туман марказида “Шохсарой” тантаналар саройини барпо этиш ва фойдаланишга топширилиши билан юз очди.

-Ушбу тадбиркорлик субъектининг фойдаланишга топширилиши билан 70 та янги иш ўрни яратишга эришилди, - дейди партия вилоят Кенгаши Аёллар қаноти гуруҳи раҳбари Умида Исаева. – Унинг очилиш маросимида тадбиркор томонидан депутатлар билан тумандаги маҳаллаларда “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарлари юритилишини ўрганиш асносида аниқланган оилаларнинг 5 нафар фарзандларига хатна тўйларини ўтказилиб берилгани саховатнинг ёрқин кўриниши бўлди.

Ҳурриятхон АБДУРАСУЛОВА,

O’zLiDeP Қўрғонтепа туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    237
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+