Фарғонада O'zLiDeP ходимлари ва депутатлар ўқитилмоқда

02.03.2021, 15:31

Фарғонада O'zLiDeP ходимлари ва депутатлар ўқитилмоқда

Фарғона Давлат университетида Сиёсий партиялар ва ОАВ вакиллари ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирокида сиёсий ўқувлар ўтказилмоқда.

Унда O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши аппарат ходимлари, O'zLiDePдан сайланган вилоят, туман-шаҳар Кенгашлари депутатлари ҳам иштирок этмоқдалар.

Тошкент давлат юридик университети профессори М.Баратов томонидан “Сиёсий партиялар ва ОАВ вакиллари ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари учун ташкил этиладиган ўқув курсининг мақсади ва ўқув жараёнини ташкил қилиш масалалари”, “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти” ва “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида мамлакатда амалга оширилган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти” мавзуларида илк дарслар ўтказилди.

Мамлакатимизда ҳудудларни комплекс ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш, камбағалликни қисқартиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Иқтисодий-ижтимоий соҳаларни қамраб олган кўплаб дастурлар амалга оширилмоқда. Тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлаш устувор вазифа этиб белгиланган. Бу борадаги ишларнинг ижроси маҳаллий Кенгаш депутатларига ҳам улкан масъулият юклайди. Ташкилланган ўқувларда аншу жиҳатларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Ўқувлар давом этмоқда.

O'zLiDeP Фарғона вилоят кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    750
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+