Республика ишчи гуруҳига ширинлик 23 нафар ёшлар турли масалаларда мурожаат қилди

02.03.2021, 15:33

Республика ишчи гуруҳига ширинлик 23 нафар ёшлар турли масалаларда мурожаат қилди

Бугунги кунда ёшларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг орзу интилишлари, қобилият ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, уларни тадбиркорлик фаолиятига  кенг жалб қилиш, истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқариш орқали ёшларнинг бандлигини таъминлаш олиб борилаётган давлат сиёсатининг устивор йўналишларидан бири ҳисобланади. Республика ишчи гуруҳининг Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида ёшлар билан ўтказилган учрашувида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ёшлар масалалари бўйича комиссияси раиси, O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раисининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Абдулла Аслонов, Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари А.Каримов, Ширин шаҳар ҳокими С.Султонов, шаҳар сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тегишли вилоят ва туман ташкилот вакиллари иштирок этди.

Бўлиб ўтган учрашув давомида жами 23 нафар ёшлар томонидан турли йўналишда мурожаатлар келиб тушди. Шундан 1 та таклиф шаҳарда спорт йўналишларини ривожлантириш учун спорт майдончалари қуриб бериш бўйича,
6 нафар ёшларни тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун имтиёзли банк кредитлари билан таъминлаш, 10 нафар иш билан таъминлаш ва бошқа 6 дан ортиқ таклифлар билдирилди.

Ушбу бўлиб ўтган учрашувда, шаҳарда ёшларнинг уй-жой таъминоти, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, таълим олишга ва касб-ҳунар ўрганишга бўлган қизиқишлари юзасидан билдирилган таклиф ва муаммолар батафсил тингланди.

Якунда ёшлар томонидан билдирилган ҳар бир таклиф, муаммо ва камчиликлар юзасидан аниқ йўналтирилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш, белгиланган муддатларда ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш масъуллар ва депутатлар томонидан назоратга олинди.

Шаҳзод Тожиқулов,

O'zLiDeP Ширин шаҳар Кенгаши раисининг

Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари,

Ёшлар парламенти аъзоси

  • Кўрилди
    804
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+