O’zLiDeP сайёр қабулида зарбдорликларнинг муаммоларига ечим топилди

03.03.2021, 16:10

O’zLiDeP сайёр қабулида зарбдорликларнинг муаммоларига ечим топилди

Избоскан туманидаги “Зарбдор” маҳалласининг “Навкарчи” ва “Ёшлар” кўчаларидаги электр сим ёғочлар қўлбола тарзда ўрнатилганига анча вақт бўлди. Дастлаб шунчаки омонат ўрнатилган симёғочларни янгилаш ҳеч бир мутасаддининг хаёлига келмагани қизиқ. Ахир унинг хавфлилиги аёнку! Назаримизда, лоқайдлик илдиз отгани сабабли масъулларнинг ёдидан аллақачон кўтарилиб кетганов!

O’zLiDeP Избоскан туман Кенгаши томонидан “Зарбдор” маҳалласида ташкил этилган сайёр қабул айни муаммо ечими учун муддао бўлди. Мазкур МФЙда истиқомат қилувчи аҳоли вакилларининг мурожаати туман электр тармоқлари корхонаси томонидан назоратга олинди. Муаммо жорий йил 2-чорак якунига қадар бартараф этилиши белгиланди.

Маҳалла аҳлининг 14 нафари суюлтирилган газ баллон етишмаслигидан қийналади. Табий газнинг етиб келмаганлиги ушбу эҳтиёжни тақозо этади-да.  Туман газ таьминоти мутасаддиси томонидан фуқароларнинг мурожаати шу жойнинг ўзида ҳал этилди.

“Нурли келажак” кўчаси маҳалланинг шағаллаштирилишга муҳтож кўчаси. Ёғингарчилик мавсуми бошланса, тамом, аҳолининг йўл юриш машаққати ортаверади. Лойгарчиликдан каттаю кичик зада бўлган. Сайёр қабулда кўтарилган мазкур муаммо ечимига “Избоскан йўллардан фойдаланиш” УК мутасаддиси камарбаста бўлди.

-Ўтказилган сайёр қабул қанча фурсатлардан буён ечимини кутиб ётган масалаларни ижобий бартараф этишга хизмат қилди, - дейди O’zLiDeP Избоскан туман Кенгаши ижрочи котиби Наимахон Нўъмонова. – Зарбдорликларни қийнаётган муаммолар бир қадар ҳал этилганидан биз ҳам мамнунмиз. Аҳоли ишончидан куч олиб фаолият юритишимизда мана шундай ҳамкорликдаги тадбирларимиз муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бўлиб ўтган сайёр қабулда маҳалла аҳлининг 20 дан зиёд шахсий ва умумий муаммоларига ечим топилди.

Зуҳрахон ҲАЙДАРОВА,

O’zLiDeP Избоскан туман Кенгаши

аппарат раҳбари.

  • Кўрилди
    141
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+