Ёшларни терроризм ва диний экстремизм таъсирларидан ҳимоялашда барчамиз масъулмиз

03.03.2021, 16:11

Ёшларни терроризм ва диний экстремизм таъсирларидан ҳимоялашда барчамиз масъулмиз

Асака туманидаги 56-умумтаълим мактабида O’zLiDeP Асака туман Кенгаши ташаббуси билан Асака туман ИИБ, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими билан ҳамкорликда “Ёшларни  терроризм  ва  диний экстремизмнинг таҳдид ва таъсирларидан ҳимоя қилиш ҳамда унинг салбий оқибатларини олдини олишда барчамиз масъулмиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг сиёсий партиялар вакиллари билан 2021 йил 2 февралда бўлиб ўтган учрашувида белгиланган устувор вазифаларни амалга оширишда ёшлар масалалари йўналишида белгиланган бандларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

-Туманда мазкур йўналишда олиб борилаётган тизимли ишлар ижобий натижасини бермоқда, - дейди Асака туман ИИБ терроризм ва диний экстремизмга карши курашиш бўлими бошлиғи Умиджон Ўтбосаров. - Терроризм  ва  диний экстремизмга қарши курашиш, ёшлар онгида мафкуравий бўшлиқ қолдирмасликни тарғиб этувчи мана шундай тарғибот тадбирларини айнан ўсмирларимиз орасида олиб бораётганимиз уларда бу иллатга қарши иммунитетнинг шаклланишига хизмат қилмоқда. Шунингдек, депутатларимиз билан ҳамкорликда маҳаллалар қошида ташкил этаётган давра суҳбатларимиз ҳам ўзини оқламоқда.

O’zLiDeP Асака туман Кенгаши аппарат раҳбари, халқ депутатлари Асака туман кенгаши депутати Сайдулло Эргашев томонидан мавзу доирасида тайёрланган видеролик ҳамда слайд намойиши ёшларда ёт иллатларга нисбатан курашиш учун туртки бўлди.

Муқаддамхон ИБРАГИМОВА,

O’zLiDeP Асака туман Кенгаши ижрочи котиби

  • Кўрилди
    152
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+