Депутатлар кўмаги: Каттақўрғонлик тадбиркорга давлат-хусусий шериклик асосида боғча очишига кўмаклашилди

03.03.2021, 16:15

Депутатлар кўмаги: Каттақўрғонлик тадбиркорга давлат-хусусий шериклик асосида боғча очишига кўмаклашилди

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан Каттақўрғон туманида “Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти” форуми ўтказилди.

Ушбу мулоқотларда тадбиркорларни қийнаётган муаммолар ва камчиликлар ўрганилмоқда. Форумда тадбиркорларимизни қийнаб келаётган муаммолар тингланди.

Тадбиркорликни энди бошламоқчи бўлган А.Навоий маҳалласидан фуқаро Нигора Жўраева давлат-хусусий шериклик асосида боғча очиш ниятида эканлигини, маҳаллада жойлашган эски мактаб биносини ҳужжатларини расмийлаштиришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Дўстлик маҳалласидан Нурали Ўралов ҳамда Фахриддин Шариповлар туманнинг лалми зонасидан токзор яратиш учун ер ажратилишида мурожаат қилишди.

Мурожаатлар юзасидан туман Бош вазир қабулхонаси мудири Шукрулло Маматов ҳозирги кунда кам таъминланган оилалар ва ишсиз хотин-қизлар ҳамда ёшлар учун давлатимиз томонидан имтиёзлар борлиги ва тадбиркорликни энди бошламоқчи бўлган фуқаролар учун кредит ҳамда ер ажратилишини тушунтириб ўтди.

Форумда 15 нафардан ортиқ тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволлар, турли мазмундаги мурожаатлар билан депутатларга юзланди.

Очиқ ва ошкора ўтган мулоқотда тадбикорларни қийнаётган, уларнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган юқоридаги каби муаммолар тегишли идоралар билан ҳамкорликда ҳал этиладиган бўлди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати.

 

  • Кўрилди
    595
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+