“Пушмон” ва “Сой” маҳаллаларидаги муаммолар бартараф этиладими?

05.03.2021, 17:56

“Пушмон” ва “Сой” маҳаллаларидаги муаммолар  бартараф этиладими?

Дилфуза Мажидова Пахтаобод туманидаги “Пушмон” маҳалласида истиқомат қилади. Ҳамширалик йўналишида таҳсил олган. Билим ва кўникмаси етарли. Аммо мутахассислиги бўйича иш тополмай сарсон.

O’zLiDeP Пахтаобод туман Кенгаши томонидан “Сой” ва “Пушмон” маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳоли вакиллари иштирокида ўтказилган амалий учрашувда фуқаронинг бандлиги таъминланди. Туманда янги давлат-хусусий шерикчилик асосида фаолият бошлаган “Доно болажон қувончи” нодавлат мактабгача таълим муассасасига ҳамшира бўлиб ишга жойлаштирилди. Шунингдек, тумандаги мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган мазкур тадбирда аҳоли вакилларининг қатор муаммоларига ечим топилишида кўмаклашилди.

Омадхон Саломова “Пушмон” маҳалласининг “Равон” кўчасида яшайди. Анча вақтдан буён хонадонида асаларичилик йўналишида фолият бошлашни режалаштираётганди. Бироқ моддий маблағнинг етишмаётгани сабабли масаласи ҳал бўлмаётганди. Учрашувда фуқаронинг имтиёзли кредит олинишида сўраган кўмаги қаноатлантирилд. О.Саломовага асаларичиликни бошлаш ва ривожлантириш учун тижорат банкининг туман филиалидан сўралган кредит маблағи ажратилди.

“Сой” маҳалласидаги ички кўчаларнинг 350 метр жойи асфальтлашга муҳтож. Кўчаларнинг бу қисмида ёғингарчилик ёки чанг-тўзон кўтарилса, юриб бўлмайди. Айни кўчаларга 80 дона бетон электр столбалари ҳамда битта сув қудуғи зарур.

“Пушмон” маҳалласида эса 116 та столбага эҳтиёж бор, шунингдек ички кўчаларнинг 300 метр йўлини асфальтлаш керак.

Партия туман Кенгаши томонидан “Ҳудудларда мавжуд муаммоларни ўрганиш ҳамда фуқароларга партиянинг мақсад ва вазифаларини тушунтириш – бош мақсадимиз” мавзусида ўтказилган тадбирда аниқланган юқоридаги муаммолар юзасидан тегишли тартибда масъул ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди.

Маликахон ЖАЛОЛОВА,

O’zLiDeP Пахтаобод туман Кенгаши

ижрочи котиби

 

  • Кўрилди
    361
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+