Хотин-қизлар бандлиги – доимий эътиборда

05.03.2021, 17:57

Хотин-қизлар бандлиги – доимий эътиборда

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи фаоллари ташаббуси билан Тошлоқ туманида “Хотин-қизлар бандлиги – доимий эътиборда” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди. 

Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ўринбосари Комила Кавлонова ва ЎзЛиДеП Фарғона вилояти Кенгаши бўлим мудири Шоҳиста Толиповалар мамлакатимизда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган юртдошларимизни ушбу дафтарлардан чиқариш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот бердилар.

Шунингдек, “Халқ банки” ва “Агробанк”ларнинг туман филиаллари масъуллари ҳам иштирок этиб, ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш мақсадида ажратилаётган имтиёзли кредитлар тартиби ҳақида тушунтиришлар бердилар.

Давра суҳбатида иштирок этган хотин-қизларнинг 20 нафаридан кўпи тез орада кредит олиб томорқадан самарали фойдаланишни, чеварчилик, қуёнчлик ва паррандачилик билан шуғулланиш истагида эканини билдирдилар. Бу бўйича банк ходимлари ўз ёрдамларини кўрсатиб, тез фурсатларда амалий ёрдам беришларини таъкидладилар.

Эндиликда, “Катта кўча” маҳалласида истиқомат қилувчи Б.Абдуллаева банкдан имтиёзли кредит олиб, хонадонида иссиқхона барпо этади. Албатта, бу фуқаро томорқа қут-барака манбаи, фаровонлик, тўкинчилик омили эканлигини яхши билади. Шунинг учун ҳам томорқадан мўмай даромад олишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди. Бунда эса ушбу тадбир бу фуқарога жуда асқотди. Боиси партия вакиллари, туман ҳокимлиги ва банк мутасаддилари шу ерда ҳозир эдилар. Юртдошимизнинг иссиқхона учун кредит ажратилишига амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати қисқа фурсатларда ижобий ҳал этиладиган, иссиқхона ҳам айни баҳорнинг, деҳқончилик бошланаётган шу кезларида қуриб битказилишига келишиб олинди.

O'zLiDePнинг бундай амалий тадбирлари давом этмоқда.

 Шохсултон Тўхтаматов,

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

 матбуот котиби

  • Кўрилди
    693
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Хурсаной Акромовна2021-03-18 21:50:07

Аёллар қанотининг Фарғонадаги ишлари тез тез матбуотда кўзга ташланаётгани халқ ичига янаям кириб бораятганидан хабар беради. Биз Фарғонада Шоҳистахонни ташаббуси билан блогер хотин-қизлар командаси бўлиб шаклланяпмиз. Бизга мотивация бериш, худудлардаги аёлар билан учрашиб тадбирлар давра сухбатлари ўтказишлари натижасида Аёллар қаноти остига янаям катта команда жипслашяпти. Биз УзЛиДеП билан биргамиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+