Ташкилотга аъзо давлатлар билан чекловларни бартараф этиш янги ҳамкорликларни йўлга қўйиш ва давом эттириш имкониятидир

05.03.2021, 18:02

Ташкилотга аъзо давлатлар билан чекловларни бартараф этиш янги ҳамкорликларни йўлга қўйиш ва давом эттириш имкониятидир

Мамлакатимиз сиёсий ҳаётида яна бир муҳим воқелик бўлди. Президентимизнинг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг видеоанжуман шаклида ўтказилган 14-саммитидаги нутқларини диққат билан тингладим. Албатта, бу муҳим воқелик замирида тарихи, дини, маданияти ва қадриятлари муштарак халқларнинг келгусидаги иқтисодий, ижтимоий, сиёсий алоқалари, ҳамдўстлиги мужассам.

Саммит “Ковид-19” дан кейинги даврда минтақавий иқтисодий ҳамкорлик” мавзусида ўтгани пандемиянинг кучли ва заиф томонларимизни кўрсатиб берибгина қолмай, саммит иштирокчи давлатларнинг бир-бирига ҳамиша боғлиқлигини, иқтисодий шерикликни янада мустаҳкамлаши зарурлигини исботлади.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти - 2025” дастурининг асосий йўналишларини амалга оширишда биринчи навбатда иқтисодий ўсишнинг  асосий драйвери бўлган савдо ва инвестиция алоқаларини кучайтириш зарур. Бу борада мамнунлик билан қайд этишимиз мумкинки, ўтган йилларда мамлакатимизнинг аъзо давлатлар билан умумий савдо айланмаси салкам икки баробарга ортди. Пандемия йили бўлган 2020 йилда ҳам ушбу ҳажмлар сақланиб қолди. Тўғри, карантин даврида Ташкилотга аъзо давлатлар билан бир қадар савдо ва транспорт чекловлари ўрнатилган эди, аммо айни вақтда ушбу чекловлар бартараф этилмоқда. Бу эса ўз-ўзидан янги ҳамкорликларни йўлга қўйиш ва давом эттириш имконияти деганидир.

Президентимиз соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида тўхталиб ўтганлари бежиз эмас. Негаки, пандемия бу соҳадаги ютуқ ва камчиликларни барча мамлакатларга аниқ кўрсатиб берди. Шунинг учун ҳам давлатимиз раҳбари томонидан Ташкилот доирасида янги тизимни амалиётга жорий этиш таклифи билдирилди. Мазкур тизим эпидемиологик вазиятни мониторинг қилиш ва тегишли чора-тадбирларни олдиндан режалаштиришни ўзида ифода этади.

Ташкилотга аъзо давлатлар билан ўзаро иқтисодий, ижтимоий, тиббий ҳамкорлик доирасидаги ишлар мамлакатимиз тараққиётида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Хуршидахон ХАЛИЛОВА,

O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши раиси.

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    132
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+