Аёлга эҳтиром

06.03.2021, 17:13

Аёлга эҳтиром

Меҳрибон, куйинчак, оқила, муштипар, севимли, гўзал… Аёлларимиз шунчалик кўп ва хўп мадҳ этишга арзийди.

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши томонидан ҳам партия сафига бирлашган аёлларни 8 март  “Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан қутлаш мақсадида байрам тадбири ташкил этилди.  Партия вилоят  Кенгаши Аёлларнинг сиёсий фаоллиги жамиятдаги ўрни  ва мавқеини ошириш бўлими ташаббуси билан  “Огоҳий” номидаги вилоят мусиқали драма театрида бўлиб ўтган тадбир “Аёлларга эҳтиром” шиори остида ўтказилди.

Тадбирда воҳамизнинг барча ҳудудларидан энг илғор, жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан O’zLiDeP партиясининг дастурий ғоя ва мақсадларини тарғиб қилишга  муносиб ҳисса қўшган хотин-қизлар таклиф этилди.

Тадбирда O`zLiDeP Сиёсий кенгаши Ижроия Қўмитаси раисининг ўринбосари Б.Якубов иштирок этиб, партия фаол аёлларини табриклар экан, бугунги кунда ҳаётимизнинг барча жабҳаларида бўлгани каби сиёсий жараёнларда ҳам фаол иштирок этаётган аёллар ўз сўзи,  ўз ўрнига эга бўлиб келаётгани, юртимизда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор ишбилармон хотин-қизларимиз учун кенг имкониятлар эшигини очиб бераётгани тадбиркор аёлларимиз ҳудудлар иқтисодиётига катта ҳисса қўшаётганини таъкидлади.

-Биз аёлларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан бошимиз осмонга этди. Аёлларни эъзозлаган юрт доим файзли ва фаровон бўлади. Бу каби эътибор бизни янада шижоат билан меҳнат қилишга, мамлакатимиз ривожи учун муносиб ҳисса қўшишга ундайди,-дейди Урганч ёғ-мой АЖ бошланғич партия ташкилоти раиси Гулой Бекмуратова.   

Партия “Аёллар қаноти”нинг бир гуруҳ фаоллари партия вилоят Кенгашининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Шундан сўнг тадбир иштирокчиларига “Афандининг беш хотини” номли спектакл ва санъаткорлар иштирокида концерт дастури намойиш этилди.

Ҳар жабҳада фаол, ташаббускор хотин-қизлар, бошланғич партия ташкилоти аъзолари иштирок этган маданий тадбир барчага юқори кайфият бағишлади.

Мушарраф Раҳимова,

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

“Аёллар қаноти” бўлими мудири

  • Кўрилди
    261
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+