O'zLiDeP Жалақудуқ туман Кенгаши томонидан ёшларнинг кредит масалалари ҳал этилди

07.03.2021, 11:23

O'zLiDeP Жалақудуқ туман Кенгаши томонидан ёшларнинг кредит масалалари ҳал этилди

Камола Асқарова туманнинг “Бўстон” маҳалласида истиқомат қилади. Ҳунармандчиликнинг чеварлик йўналишида яхшигина уқуви бор. Бу борада бор сир-асрорларни ўрганиб, малакасини оширди. Эндиликда атрофига ўзи каби тикиш-бичишга қизиқиши баланд тенгдошларини олиб фаолият бошламоқчи. Бироқ маблағи етарли эмас. Имтиёзли кредитга эҳтиёжи бор.

Маҳмуда Тоҳирова ҳам Камола сингари мақсадини амалга оширмоқчи бўлаётган ёшлардан. “”Ғоозичеки” маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди. У ҳам ҳунармандчилик йўналишида фаолият бошлаш истагида. Кредит зарур.

O'zLiDeP Жалақудуқ туман Кенгаши томонидан ўтказилган “Ҳудудларда мавжуд муаммоларни ўрганиш ҳамда фуқаролар орасида партия мақсадларини тарғиб қилиш – эзгу вазифамиз” мавзусидаги амалий семинарда ҳар икки фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилиб, сўралаётган кредит маблағи учун зарурий ҳужжатлар тайёрланди. Тегишли банкнинг туман филиалига тақдим этилди.

Гулноза ХАИТОВА,

O'zLiDeP Жалақудуқ туман Кенгаши

ижрочи котиби

  • Кўрилди
    295
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+