O’zLiDeP Балиқчи туман Кенгаши томонидан МТТлар ўртасида кўрик-танлов ўтказилди

08.03.2021, 14:25

O’zLiDeP Балиқчи туман Кенгаши томонидан МТТлар ўртасида кўрик-танлов ўтказилди

O’zLiDeP Балиқчи туман Кенгаши ташаббуси билан 8-март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан “Ташаббускор, зиёли аёллар баҳси” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва интеллектуал фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар билан мақсадли ишларни ташкил этиш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш ва соғломлаштиришнинг самарали механизмларини яратишга тўсқинлик қилаётган бир қатор тизимли муаммо ва камчиликларларни бартараф этиш,  Хотин-қизлар орасида тадбиркорликни ривожлантириш Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш мақсадида ташкил этилган мазкур танловда тумандаги 7-8-19-мактабгача таълим ташкилотлари жамоалари билим ва заковат, иқтидор ва ташаббус борасида ўзаро беллашдилар.

-Партия туман кенгашининг Аёллар қаноти гуруҳи томонидан ташкиллаштирилган мазкур тадбир туман Мактабгача таълим бўлими, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман ИИБ, туман маданият маркази ҳамкорлигида ўтказилгани масъул ташкилотлар билан ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлади, - дейди партия туман Кенгаши аппарат раҳбари Моҳидил Тўхлибоева. - Танлов  иштирокчилари таништирув, иқтидор ва маҳорат, миллий либослар ва янгича ёндашув зиёлилар услубида мавзуларидаги ҳамда саҳна кўриниши  шартлари орқали ҳаётий ютуқ ва муаммоларни кўрсатиб бердилар. Ўз навбатида бор истеъдодларини намойиш этдилар.

Нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан жамоаларнинг чиқишлари одилона баҳолаб борилди. Якуний натижага кўра
7-мактабгача таълим ташкилотининг “Қалдирғоч” жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллади. 8-“Баҳорой” ҳамда 19-мактабгача таълим муассасасининг “Наврўзой” жамоалари 2- ва 3-ўринларга муносиб топилдилар. Ғолибларга партия туман Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Дилрабо ИСОМИДДИНОВА,

O’zLiDeP Балиқчи туман

Кенгаши ижрочи котиби

  • Кўрилди
    452
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+