Депутат кўмаги билан бемор сайловчиларнинг саломатлиги тикланмоқда

09.03.2021, 12:22

Депутат кўмаги билан бемор сайловчиларнинг саломатлиги тикланмоқда

Зоиржон Эргашев Улуғнор туманидаги “Янгиобод” маҳалласида яшайди. 1-гуруҳ ногиронлиги бор фуқаронинг кўзлари ожиз. Эндигина 25 ёшни қаршилаган йигитнинг моддий таъминоти етарли эмас. Шу сабаб саломатлиги учун қайғура олмайди. Бунинг устига қулоғидаги хасталик боис эшитиш бахтидан ҳам мосуво бўлганлиги, буйрак етишмовчилиги бошланганлиги дардига дард қўшди.

Халқ депутатлари Улуғнор туман кенгаши депутати Маъруфжон Раҳмонов ҳудудлардаги ўрганишлари асносида мазкур муаммога бефарқ бўлмади. Фуқарога эшитиш аппарати ҳадя қилган депутат буйрак касаллигини даволаш учун “Саховат ва кўмак” жамғармасидан маблағ ажратилишига эришди.

- Депутатга раҳмат! – дейди З.Эргашев миннатдорлигини яширолмай. – Ҳатто мурожаат қилишимизни ҳам, кўмак сўрашимизни ҳам кутиб ўтирмади. Ўзи ташаббус билан хонадонимизга кириб ёрдам берганидан, саховатидан бошим осмонга етди. Мана шундай фидойи, жонкуяр депутатларимиз кўпаяверсин.

“Шаҳриобод” маҳалласида истиқомат қилувчи Хуршида Худойқулова ҳам депутат кўмагидан мамнунлардан. Кўпдан буён қўлларидаги оғриқлардан азият чекади. “Травмадан кейинги билак-тирсак бармоқларининг озиқланишини бузилиши – гангренанинг йиринглаши” ташхиси қўйилгач, тезкор даволаниши зарурлиги маълум бўлди. Бироқ... даволаниш учун зарурий маблағ анча кўп. Ёрдам берадиган яқини йўқ. Бировдан қарз сўраш – ўлимдан қаттиқ. Бунинг устига қарзни қайтариш ҳам бор...

Аёлнинг боши қотиб турган бир вақтда депутат М.Раҳмоновнинг хонадонлардаги ўрганишлари жонига оро кирди. Сайловчисининг саломатлиги муҳим. У оиласига, жамиятга керак. Халқ ноибининг саъй-ҳаракатлари бекор кетмади. “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан Х.Худойқулованинг даволаниши учун 12 миллион сўм маблағ ажратилди.

Депутат шундай бўлиши керак: сайловчисининг барча муаммоларини ўзининг муаммоси деб қабул қилсагина, уларни ҳал қилишда тезкор ва фидойи бўлади. Маъруфжон Раҳмонов ана шундай жонкуярлардан...

Гавҳарой АБДУВОСИТОВА,

O’zLiDeP Улуғнор туман Кенгаши

ижрочи котиби

  • Кўрилди
    732
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+