Янги Ўзбекистон ёшлари – келажак бунёдкорлари!

09.03.2021, 18:35

Янги Ўзбекистон ёшлари – келажак бунёдкорлари!

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши, Ёшлик талабалар шаҳарчаси ва Олмазор туман Кенгаши ҳамкорликда “2021 йил Ёшларни қўллаб – қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида “Янги Ўзбекистон ёшлари – келажак бунёдкорлари!” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди. 

Талаба ёшлар “Парламентда менинг ўрним”, “Депутат ва ёшлар”, “Хавфсиз интернет”, “Ёш тадбиркор – элга мададкор” каби партия лойиҳаларига ўз қизиқишларини билдиришди ва ушбу лойиҳалар тўғрисида маълумотга эга бўлишди.

Таъкидлаш жозики, ҳозирги пайтда ёшларимизни интернетдан тўғри фойдаланишга ўргатиб боришимиз давр талаби. Тўғри, аслида тез ва арзон ахборот олиш, уни қайта ишлаб, етказиб беришда интернетга тенг келадиган манба топилмайди. Фақат ёшларнинг маънавий-ахлоқий талабларга жавоб берадиган сайтларга кириши, ахборот олиш маданиятини кучайтиришимиз зарур.

Халқаро майдонда мафкуравий, ғоявий ва информацион курашлар кучайиб бораётган ҳозирги мураккаб ва тахликали даврда маънавий-маърифий ишларни замон талаблари асосида ташкил этиш, ёшларимизни турли бузғунчи ғоялардан, диний экстремизм, мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш, юртдошларимизнинг ҳаётга онгли муносабатини шакллантириш, ён-атрофда юз бераётган воқеаларга дахлдорлик ҳиссини ошириш, мамлакатимиз мустақиллиги, тинч-осойишта ҳаётимизга хавф туғдириши мумкин бўлган тажовузларга қарши изчил кураш олиб боришда ҳамма фаол бўлиши керак.

Тадбир савол- жавобларга ва баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    616
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+